Чемпионлар лигаси-2. Сингапур клуби австралияликларни мағлуб этиб, финалга йўл олди

Aslanov Jasurbek
16 апр 2025, 17:21
Чемпионлар лигаси-2 ярим финалининг жавоб ўйинида "Лион Сити Сейлорс" Австралиянинг "Сидней" жамоаси меҳмони бўлишди.

Сингапурда ўтказилган илк баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган эди. Австралиядаги ўйинда жануби-шарқий осиёликлар мағлуб бўлишди, аммо икки учрашув натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритишди.

"Сидней" - "Лион Сити Сейлорс" 1:0 (умумий ҳисоб 1:2)

Гол: Жо Лолли 85.


Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси-2 финалида "Лион Сити"ни "Шаржа" клуби кутиб турибди. Финал учрашуви 18 май куни Сингапурда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia