UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Ювентус" ниҳоят лигада ғалабага эришди  1 02:17Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал Ҳилол" дастлабки финалчи!  3 01:39Роналдунинг либоси Туркиядаги воқеалар сабаб аукционга қўйилади  1 01:21АГМК бош директори Баҳодир Мирзаев: "Энг муҳими мавсумни ғалаба билан бошлаш"  1 00:51Улуғбек Мирзаев: "Ҳозирдан "Насаф"дан қўрқиш ёки хайиқиш деган нарса йўқ"  1 00:28Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир"  3 00:12"Сўғдиёна" Украина клуби билан дуранг ўйнади  1 23:52А Серия. "Салернитана" - "Ювентус". Асосий таркиблар маълум!  4 23:41Роналдиньонинг ўғли "Барселона" билан шартнома имзолайди  2 23:26"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  1 23:10"Бунёдкор" ўртоқлик учрашувида Россия клубини мағлуб этди   1 22:49Виталий Левченко: "Таркибида катта ўзгаришлар бўлса-да, "Металлург"нинг услуби ўзгармайди"  4 22:26Ўзбекистон Суперлигаси. 13-тургача бўлган тақвим билан танишинг  17 22:16Эрик тен Хаг: "Манчестер Сити" иши? Бу иш билан бошқалар шуғулланади"  1 22:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" - "Қизилқум", "Пахтакор" - "Олимпик" ва 1-турнинг қолган жуфтликлари маълум бўлди  18

ЖЧ-2022. Франция Польшани мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Франция Польшани мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди

Теглар :  ПольшаФранция
ЖЧ-2022нинг 1/8 финалидан ўрин олган Франция - Польша учрашуви якунланди.

Ўйинда Франция 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди. Французларнинг чорак финалдаги рақиби Англия - Сенегал учрашувидан сўнг аниқ бўлади. 

Франция - Польша 3:1 

4 декабрь, 20.00, "ал-Тумама стадиони"
Голлар:
Жиру 44, Мбаппе 74, 90 - Левандовски 90+9.

Франция – Льорис, Кунде, Варан, Упамекано, Эрнандес, Дисаси, Рабьо, Тчуамени (Фофана, 66), Жиру (Тюрам, 76), Гризманн, Дембеле (Коман, 76), Мбаппе.

Польша – Шченсны, Кэш, Глик, Кивер (Беднарек, 87), Берешиньски, Каминьски (Залевски, 71), Франковски (Гросицки, 87), Крыховяк (Белик, 71), Зелиньски, Шиманьски (Милик, 64), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Тчуамени (31), Берешиньски (47), Кэш (88).

Англия

Джордан Хендерсон - 38', Гарри Кейн - 45', Букайо Сака - 57'

Чемпионат Мира. Плей-офф . 1/8-тур

05/12/2022, 00:00

0
:
3
Тугади

Сенегал

Стадион: Al Bayt Stadium, 65985 томошабин

Бош ҳакам: Ivan Barton

45'
90'
38'  Джордан Хендерсон
38'  Джуд Беллингем
45'  Гарри Кейн
45'  Фил Фоден
57'  Букайо Сака
57'  Фил Фоден
65'  Фил Фоден (Джек Грилиш)
65'  Букайо Сака (Маркус Рэшфорд)
76'  Джуд Беллингем (Мэйсон Маунт)
76'  Джон Стоунз (Эрик Дайер)
82'  Джордан Хендерсон (Калвин Филлипс)
46'  Крепин Диатта (Пап Матар Сарр)
46'  Илиман Ндиайе (Ахмаду Бамба Дьенг)
46'  Пате Сисс (Пап Гейе)
72'  Булайе Диа (Фамара Дьедью)
76'  Калиду Кулибали
84'  Исмаил Якобс (Фоде Балло-Туре)


Матнли трансляция


90+10. ЎЙИН ТУГАДИ! Франция чорак финалда!


90+9. Ана энди гол! Левандовски!


90+9. Дарвозабон қоидани бузган экан. Пенальти қайта тепилади. 


90+8. Левандовскиииии! Пенальтидан фойдалана олмади! 


90+6. Польша пенальти тепади. Упамекано ўйин қоидасини бузди. Ҳакам VARни кўргач, пенальти белгилади. 


90+4. Миликдан қарши услубидаги зарбаааа! Тўп тўсинга тегиб чиқиб кетди. 


90+2. Кюнде ўрнига Дисаси майдонга тушди. 


90. ГООООЛ!!!! Яна Мбапппееее! Тьюрамнинг ошириб берган тўпини Мбаппе ўнг оёқда айлантирган ҳолда голга айлантирди! Нокаут! 3:0!


88. Кеш Тьюрамга қарши ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 


87. Польшада сўнгги иккита ўзгариш: Кивиор ва Франковски ўрнига Беднарек ҳамда Гросицки ўйинни тугатиб қўяди. 


84. 40989 нафар мухлис стадиондан учрашувни кузатаётгани эълон қилинди. 


81. Дарвоқе, Мбаппе учун бу мазкур ЖЧдаги 4-гол эди. Бу орқали Килиан тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринга кўтарилиб олди. 


80. Франция иккинчи голдан сўнг ҳотиржамлик билан тўпни ушлаб турибди. 


77. Францияда иккита ўзгариш: Дембеле ва Жиру майдонни тарк этди. Коман ва Тьюрам учрашувни якунлаб қўяди. 


74. ГОООООЛЛ! МБАППЕЕЕ!! У ўнг оёқда дарвозабоннинг яқин бурчагига тўпни жойлаб қўйди! Унга тўпни Усман Дембеле етказиб берганди. 2:0!


71. Криховяк ва Камински ўрнига, Белик ва Залевски ўйинга туширилди. Польша ҳужумни кучайтирмоқчи. 


70. Польшаликлар Мбаппега қарши жуда яхши ҳаракат қилишяпти. 


66. Францияда ҳам ўзгариш. Чуамени ўрнига Фофана майдонга тушди. 


66. Ушбу ўйинга оид яна бир хабар: Льорис Франция терма жамоаси сафидаги ўйинлар сони бўйича рекордни такрорлади


64. Польшада ўзгариш. Шимански ўрнига Милик майдонга тушди. 


64. Мбаппе пенальти ишлагиси келди ва йиқилиб тушди. Ҳакам оффсайд қайд этди. 


63. Мбаппедан жуда жуда ноаниқ зарба.


60. Телеграмдаги каналимизда янгилик кўриб қолдим: Польша дарвозасини ишғол қилган Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб олди - 52та гол. Олдинги тўпурар Тьерри Анри ҳисобида 51та гол бор эди. 


57. Шенсни билан тўқнашув. У ўз жамоадоши ва рақиб футболчиси билан тўқнашди. Қайтган тўпни Жиру қайчи услубида рақиб дарвозасига киритди. Аммо бунгача ҳакам ҳуштак чалиб бўлганди. 


56. Мбапппеееее! Унинг берган зарбаси рикошет сабаб майдондан ташқарига чиқиб кетди. Хавфли зарба бўлганди! 


52. Польша айни дақиқаларда тўп назоратини ушлаб турибди. Франция эса қарши ҳужумдан имконият излаётгандек. 


48. Анзуан Гризманнинг зарбасини Шенсни қайтариб юборди. 


47. Березински Дембелени қўпол равишда тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 


46. Иккинчи бўлим бошланди! Польша бошлаб берди. 


Танаффус!


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!


45+1. Польша қўшимча дақиқаларда ҳужум уюштирди. Аммо Льорис тўпни ушлаб олди. 


45. Ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди. 


44. ГООООЛ!!!! ЖИРУУУУ! Мбаппенинг етказиб берган тўпини Жиру чап оёқ зарбаси билан голга айлантирмоқда! 1:0!


42. Франциялик футболчи Кунде майдонга бўйнига занжир осиб олган ҳолда майдонга тушган. Бу одатда ФИФА томонидан тақиқланади. Ҳакам ушбу занжирни бўйнидан ечиб ташлаш лозимлигини талаб қилди. Шу сабаб ўйинда қисқа танаффус юзага келди. 


38. Польшаааааа! Бир ҳужумда бир неча зарба! Льорис ва икки ҳимоячи! Учта зарба бартараф этилди. Сал қолишига сал қолди. 


35. Мбаппе чап қанотдан рейд қилди. Унинг зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. 


33. Левандовскининг жаримадан берган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 


31. Чуамени рақиб футболчисига қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. Польша рақиб дарвозасига яқин жойдан жарима тўпи тепади. 


29. Хавфли вазияттттт! Дембеленинг чап қанотдан оширган тўпини Жиру голга айлантира олмади. Ажойиб имконият бой берилди. 


26. Польша фаоллашмоқда. Левандовски жамоадошлари ҳам олдинга ўтишмоқда. 


22. Бу сафар Кунде узоқдан кучли зарба йўллади. Дарвозабон эса ўз ўрнида!


17. Дембеленинг чап оёқда берган зарбасини Шенсни ушлаб олди. 


15. Бу вақтга келиб Франция 4 та бурчак зарбасини амалга оширишга улгурди. 


12. Узоқдан берилган зарбаааа ва Шенснидан сейввввв!


9. Франциядан навбатдаги ҳужум. Мбаппе чап қанотдан тўп оширди. Польшалик ҳимоячи боши билан тўпни қайтариб юборди. 


6. Польша рақиб дарвозаси томонда кичик босим уюштирди.


5. Дастлабки дақиқаларда Франция анча фаол. Ўйин фаворитлари кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда. 


4. Бурчакдан оширилган зарба Вараннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.  


2. Антуан Гризманн жарима зарбасидан тўпни жарима майдончасига узатиб бермоқчи бўлди. Аммо тўп жуда баланддан ўтиб кетди. 


1. БОШЛАДИК!


-Давлатлар мадҳиялари янграмоқда. 


-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Франция ва Польша жамоалари ўртасида 1/8 финал учрашуви бошланмоқда. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+13   
04 дек 20:02:13
Akr5350
Свет учганига 2 соат булди.янги узбекистон.
+10   
04 дек 21:19:32
Neuling
Svet öchdi deb bu yerda nola qilgandan köra talab qilib boringlar mas'ullarni oldiga, deputatlaringdan söranglar talab qilib. Indamay yuraversanglar kimdir kelib qilib bermaydi. Ishonaveringlar, u tepadagilardan talab qilmasanglar ularga shuncha yaxshi. Bu yerda mln kishi svet öchdi deb yozgani bn muammo hal bölib qolmaydi.
+10   
04 дек 20:15:50
umidjon neftchi
Футбол бошланиши электрасет пойлаб турган экан хакамни хуштак чалиши светни учириш учун берилган камандами дейман
+7   
04 дек 20:44:09
HY
Ўзбекистон. Наманган. Уйчи. Жийдакапа. Электр йўқ
+6   
04 дек 21:53:55
Man.united APL BUNYODKOR
Bu Polsha umuman jahon chempionatiga chiqmasligi keregidi. Guruhdayan omadi keb yutib qoyudi saudiyani. Guruhdan Saudiya yoki Meksika chiqsa qizuro oyin bolarmidi
+6   
04 дек 21:52:36
Хамес19
Мбаппенинг гол уриши киликлари нишонлашлари мимикалари Роналдуга ухшайди. Худди 15 йилга яшариб колган Криш уйнаётгандай. Лекин у пайти Криш бомба эди финтлари пиздец эди узокдан зарбалари топ эди
+6   
04 дек 20:47:58
HY
Яна қаерларда йўқ. Билайлик. Манзилларни ёзинглар. Қанча қисмида электр йўқлигини ҳисоблаймиз
+4   
04 дек 21:47:18
Сарвар Мамуров
Бир ухлаб турдим афсус свет халиям ёнмади. Англия бн Сенегални тушимда кураман шекили
+4   
04 дек 21:14:50
Сарвар Мамуров
Уррааа свет учдиии
+4   
04 дек 21:14:18
ChodaklikFanat
Bizda xam sivet o'chdi
+4   
04 дек 20:50:28
Shavkatbek Tojiaxmatov
Futboldan ko‘ra elektr muammosiga to‘lib ketibdiku hamma kommentlar. Bizda ham shu muammo. Namangandan salomlar hurmatsiz energetika vazirligiga.
+4   
04 дек 20:39:34
Muhammadamin Nurmatov
Svetni yooooooooq. Kun boʻyi oʻchiq boʻldiku.
+4   
04 дек 20:22:50
Soccerland777
90 - йиллардан кейин Франция келиб чиқиши африкалик бўлган қора танлилар ҳисобига анча кучайиб кетди... . Авваллари фақат Платини даврида Европа чемпиони бўлган холос ... .
+4   
04 дек 20:09:00
Ozod
Илёсбек Турдалиев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Svet juda yaxshi bizda Farg'ona Furqat tumani deyarli bir kunda bir soat o'chmoqda
Bizdayam juda yaxshi. 1kunda 1 soat yonmoqda. )))Samarqand Oqdaryo
+3   
04 дек 21:49:42
Хамес19
Франция чемп булса Олтин тупни оладиёв шу бола
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика