Ямал: "Дембеле ажойиб футболчи, аммо Миллатлар Лигаси финалига Испания чиқди"

Alisher Ostonov
6 июн 2025, 12:04
Испания терма жамоаси форварди Ламин Ямал Миллатлар лигаси финалига чиқиш ҳақида гапирди.

Испанлар Францияни 5:4 ҳисобида мағлуб этди. Футболчи "Олтин тўп"ни олиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

"Онамга ҳар доим "Олтин тўп" ҳақидаги фикр мени эрталаб туриб, майдонга тушишга ундашини айтаман. Лекин асосийси - гапириш эмас, ўйин кўрсатиш. Дембелега келсак - у ажойиб футболчи, аммо финалга Испания йўл олди", - деди Ямал.

Ямал Францияга қарши ўйинда дубль қайд этди. У Усмон Дембеле билан бир қаторда нуфузли индивидуал мукофотга даъвогарлардан бири ҳисобланади. 2024 йилда "Олтин тўп" испаниялик Родрига насиб этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com