

Сурия мезбонлигида ўтган дастлабки баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлабки бўлим охирида Робби Круз меҳмонларни олдинга олиб чиққанди. Иккинчи бўлим охирида белгиланган пенальтидан Умар Ал Сома унумли фойдаланиб Сурияни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Жавоб ўйини 10 октябрь куни Сидней шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс ғолиби КОНКАКАФ минтақасида тўртинчи ўринни олган жамоага қарши ЖЧ йўлланмаси учун ўйнайди.
Сурия - Австралия 1:1
Голлар: Ал Сома 85 пенальти - Робби Круз 40




