ЖЧ-2018 саралаши. КОНКАКАФ. АҚШнинг "жаҳли" чиқди

Narzulla Saydullayev
25 мар 2017, 11:32
Тонгда КОНКАКАФ минтақасида ҳам ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Дастлабки икки турда мағлуб бўлган АҚШ терма жамоаси бу сафар бор аламини Гондурасдан олди - 6:0. Учрашувда 34 ёшли Клинт Дэмпси хет-трик қайд этди. Мексика эса марказий ўйинда Коста-Рикани таслим қилиб гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди - 2:0. Ниҳоят Тринидад ва Тобаго ўз майдонида Панамани битта гол эвазига мағлуб этди - 1:0.


Тринидад ва Тобаго - Панама
Гол:
Кевин Молино 37

Мексика - Коста-Рика 2:0
Голлар:
Хавьер Эрнандес 7, Нестор Араухо 45

АҚШ - Гондурас 6:0
Голлар:
Летгет 5, Брэдли 27, Дэмпси 32, 49, 54, Пулишич 46



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia