UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  0 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  21 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  6 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  4 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  116 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  1 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  19 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  2 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  5 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  3

Жавоҳир Соҳибов: “Бош мураббийнинг кўрсатмаларига тушуниб боряпмиз” Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: “Бош мураббийнинг кўрсатмаларига тушуниб боряпмиз”

Термизнинг “Сурхон” клуби иккинчи даврага ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Куни кеча клуб “Машъал” (2:1)га қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Беллашувдан кейин термизликлар ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов фикрларига қулоқ тутдик. 


“Машъал” билан ўйин ҳақида

- Умуман олганда, ўйин яхши кечди. Тўғри, назорат баҳси бўлганига қарамай, ғалаба қозондик. Учрашувда вазиятларимиз кўп бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Бу каби назорат беллашувлари биз учун муҳим ҳисобланади.


Тайёргарлик борасида

- Иккинчи давра ўйинларга астойдил тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар куни икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Эрталаб футболчиларга жисмоний юкламалар берилаётган бўлса, кечки машғулотда асосан тўп билан ишлаб, техник-тактик тайёргарликка эътибор қаратилмоқда. Бош мураббийимиз билан мавсумнинг муҳим палласига оптимал спорт формада бўлишни интилмоқдамиз. 


Биринчи  давра якунлари хусусида

- Биринчи даврадаги таассуротларим ўртача. Биз ҳали ҳам Суперлигада ўзимизга муносиб бўлмаган ўриндамиз. Иккинчи даврада натижаларимизни ижобий  томонга ўзгартириб, керакли очколарни тўплаш ва мавсумни юқори ўринлардан бирида якунлашни истаймиз. 


Анхель Лопеснинг ғоялари тўғрисида

- Бош мураббийимиз бу мавсум иш бошлади. Шунга қарамай, унинг кўрсатмаларига тушуниб, машғулотларда бажармоқдамиз. Футболчилар секин-аста тушуниб боряпти. Ишонаманки, иккинчи даврада натижаларимиз янада яхши бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика