UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  2 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  3 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  1 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  56 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  7 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  32 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  13 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6

Жавоҳир Комилов: “Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган” Янгиликлар

Жавоҳир Комилов: “Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган”

“Насаф-2” – “Локомотив-БФК” 2:1 учрашуви якунлангач, бугунги учрашув қаҳрамонларидан бири – Жавоҳир Комиловни суҳбатга тортдик.

- Жамоамизнинг бугунги ғалабасидан жуда хурсанд бўлдим, мана кетма-кет тўртинчи ғалабани қўлга киритдик. Йигитлар мураббийимиз Нурали ака томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишаяпти. Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган. Мана кўриб турибсиз деярли барча ўйинчиларимиз ўзимизнинг футбол мактабини тарбияланувчилари ҳисобланишади. Тўғри, баъзан тажрибамиз камлик қилиб, хатолар ҳам қилиб турамиз. Ўйлайманки, бу камчиликларимиз вақтинчалик, бора-бора бу камчиликларга барҳам берамиз.

Бугунги учрашувда ўзим айб қилиб, дарвозамизга пенальти белгиланишига сабабчи бўлдим, аммо бу жаримани қайтариб жамоамни голдан асраб қолганимдан ва айбимни ювганимдан мамнунман. Албатта бундай ҳолатларни такрорланмаслигига эътибор қаратаман. Умуман жамоадошларимни майдонда катта иштиёқ билан тўп тепиши шахсан мени ғурурлантиради. Мана ҳужумчимиз Аслиддин Абдиев жамоамизда голурар бўлиб турибди, унинг ҳисобида 6та гол бор. Бугунги учрашувда гол киритмаган бўлсада, голга асисентлик қилди. Ундан ҳаммамизнинг умидимиз катта. Биз бундан кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди Комилов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика