

Эсонқулов айни пайтда "Локомотив" клуби сафида иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқда. Куни кеча у "Локомотив БФК" билан назорат учрашувида майдонга тушди. 1997 йилда туғилган футболчи биринчи даврада барча мусобақада 14та ўйинда иштирок этди ва 3та гол урди.




