Жавлон Гусейнов: «Ўз уйимизда бизни фақат ғалаба қониқтиради»
22 апр 2016 14:52
Янгиликлар
Жавлон Гусейнов: «Ўз уйимизда бизни фақат ғалаба қониқтиради»
Андижоликлар олий лиганинг навбатдаги турида «Сўғдиёна»ни қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан «бургутлар» ҳимоячиси Жавлон Гусейнов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўтган турда «Бухоро»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганимиздан кейин, мураббийлар билан ўйинни кўриб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқдик. Мағлубият барибир руҳий таъсирини ўтказади. Ўйлайманки бўлажак ўйинга қадар руҳий ўрадан чиқиб кета оламиз. Ҳар биримиз шунга харакат қиляпмиз.
- Жиззахликларга қарши баҳс қизиқарли кечади. Шу билан бирга осон бўлмайди деб ўйлайман. Чунки «Сўғдиёна» ўтган турда Фарғонада ғалаба қозонди. Шундай экан улар жуда яхши кайфиятда ва юқори спорт формада. Лекин биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлисларимизнинг далдаси бизга қўл келиши турган гап. Насиб қилса бўлажак учрашувда астойдил ўйнаб, ғалаба қозонамиз ва ишқибозларимизни, раҳбарият ҳамда мураббийларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.
- «Сўғдиёна» билан ўйинда йўқотадиган нарса йўқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Шу боис уч очкони қўлга киритиб, тезроқ аутсайдерлар қаторидан чиқиб кетишимиз керак, - дейди футболчи.
"Андижон" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
14:58
"Ультрас бургут" энди Осиёда. "Андижон" "Қизилқум" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ 4
Фикрлар