UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  0 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   0 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1

Жавлон Гусейнов: “Менимча, Индонезиянинг Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритиш имконияти паст деб ўйлайман” Янгиликлар

Жавлон Гусейнов: “Менимча, Индонезиянинг Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритиш имконияти паст деб ўйлайман”

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов айни вақтда фаолиятини Индонезиянинг “Борнео” клубида давом эттирмоқда.

Яқинда унинг жамоаси мамлакат Президент кубоги финалига қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб қўйди. Янги мавсум олдидан Гусейнов билан боғланиб, фикрларини олдик. 

- Жавлон, жамоангиз финал учрашувида имкониятни бой бериб қўйди. Дастлаб, финал борасида фикрларингиз қандай?

- Биз Президент кубоги финалида “Арема”га қарши ўйнадик. Финал икки учрашувдан иборат бўлди. Биринчи баҳс меҳмонда ўйнадик ва 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Жавоб ўйинида ўз майдонимизда тўп тепганимизга қарамай, рақиб дарвозасини гол уролмадик, якунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Тўғриси, омадимиз келмади. Икки ўйин натижасига кўра, финални бой бериб қўйдик. 

- “Борнео” янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Бу йилги мақсадларимиз доимгидек, катта. ОФК кубогида иштирок этиш учун совринли ўринларнинг бирини қўлга киритиш ҳисобланади. Жамоамизнинг ашаддий ишқибозлари бор. Уларга хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. Мавсум эртага бошланади. Биз 24 июль куни ўз ўйнимизни ўтказамиз. Чемпионат апрель ойининг дастлабки ҳафтасига қадар давом этади. 

- Бу йил жамоа билан шартномангиз якунланади. Ундан кейинги режаларингиз қандай?

- Шартномам 2023 йилнинг февралида якунланади. Бу ерда уч мавсумдан бери ўйнаётганим сабабли, менга яқин бўлиб қолди. Шу сабаб аввало “Борнео”нинг таклифини кутаман. Агар улардан таклиф бўлмаса, бошқа жамоаларни кўриб чиқишим мумкин. 

- Индонезияда асосан нечта жамоа чемпионлик учун курашади?

- Асосан бешта жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради. 

- Яқинда интернет тармоқларида Индонезия 2023 йилги Осиё кубогини ўтказиш истагида таклиф берган. Айтингчи, мамлакат бу мусобақани қабул қилишга тайёрми?

- Хабарим бор. Бу кўпчилик янгилик бўлди. Лекин 2023 йилда Индонезияда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Менимча, бундай икки турнирни ўтказишга тайёр эмас. Чунки буёқда ички чемпионат ҳам бор. Менимча, Осиё кубоги мезбонлиги учун имкониятлар кам. Лекин стадионлари ва бошқа томонла ҳамма нарса тайёр.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика