

Сайтимиз олган маълумотларга кўра, сўнгги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган футболчи янги мавсумда ҳам Наманган клуби шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Яхшибоев тез орада "лочинлар" машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.
Жасур Яхшибоев ўтган мавсум Суперлиганинг 7та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол уришга муваффақ бўлган эди.



