UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   0 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  10 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  5 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  80 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6

Жасур Абдураимов: "Биринчи таймда "Андижон"га ютқаздик, Лобановга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Биринчи таймда "Андижон"га ютқаздик, Лобановга раҳмат айтаман"

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Тўғрисини айтаман, биринчи тайм ўйин бўйича "Андижон"га ютқаздик. Майдон марказини бой бердик. Рақибда 2та юз фоизли вазият бўлди, Лобановга раҳмат айтаман, бизни қутқарди. Иккинчи таймда эса ўз кучимизни кўрсатдик", - деб гап бошлади Абдураимов.  

- Макеев ва Нарзуллаев каби футболчилар майдонга тушишмади. Бунинг сабаби нимада?
- Макеевга келсак олдинги матбуот анжуманида ҳам айтганман, легионер бўлса маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак деб. Агар савияси тенг бўлса мен ўзбекистонлик футболчиларга имконият бераман. Нарзуллаев эса ҳозирча ҳаракат қилмоқда, мени ўйлашимча Ғофурбеков ундан кўра кўпроқ креативроқ ўйин кўрсатмода. Шу боис бугун Ғофурбековни майдонга туширдим.

- U-21 жамоасидан асосий жамоага қайси футболчиларни олган бўлардингиз?
- Ҳозирча бу жамоадан 4-5 нафар футболчи биз билан машғулот ўтказишмоқда. Аммо улар ҳозирча бундай ҳужумкор ўйинга тайёр эмас, уларда жисмоний ҳолат эмас фикрлаш бўйича тайёр эмас. Агар ёш футболчи ўйинга тайёр бўлса майдонга тушираман, агар 37 ёшли футболчи тайёр бўлса 37 ёшни тушираман. Менга футболчилар керак. Замонавий футболда биринчи ўринда "калла" бўлиши керак.

- Одилбек Абдумажидовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- У ҳозир 20 ёшда. Ақлли футболчи, тўғри бугун қизил карточка олди. Аммо ўз ёши учун яхши ҳаракат қилди дея оламан. Ўйлашимча 2-3 йилдан кейин терма жамоада ўйнайди. Фақат ҳаракат қилишдан тўхтамаслиги, меҳнатдан қочмаслиги шарт.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика