UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  8 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  4 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  17 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Жанни Инфантино Россияга ташрифидан хурсанд Янгиликлар

Жанни Инфантино Россияга ташрифидан хурсанд

ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Россиянинг Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасига тайёргарлиги ҳақида гапирди.

“Россия сафари менда ижобий таасуротлар қолдирмоқда. Бу юрт инсонлари мусобақани ўтказишга жиддий ҳозирлик кўришгани ҳар қадамда билиниб турибди.

Стадионлар жуда чиройли ва фантастик тарзда. Бу айниқса, Санкт Петербург, Қозон, Сочи ва Москва шаҳарларидаги мажмуаларда яққон намоён бўлмоқда ва мен бу стадионларда ўйинларни сабрсизлик билан кутмоқдаман.

Конфедерациялар кубоги ўзига хос синов вазифасини ўтаб беради: мусобақа давомида барча жиҳатларни кўздан кечириб, барчаси қандай ўтишини билиб оламиз. Ва келгусида олдимизда ҳеч қандай муаммолар юзага келмаслигига ҳам ишонч ҳосил қиламиз.

Ишонаманки, ЖЧ-2018 баҳслари юқори ташкилотчилик руҳи остида ўтади. Албатта, бу ЖЧ -2018 Конфедерациялар кубогига нисбатан кенгроқ миқёсдаги турнир. Аммо бугун бошланган мусобақада биз бир йилдан озроқ вақт қолган мундиалга мезбонларнинг тайёргарлиги, қайси жиҳатларни яхшилаш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни амалда қандай ечиш мумкинлигига гувоҳ бўламиз”, дея таъкидлади ФИФА раҳбари.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика