UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  3 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  9 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  3 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  17 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  5 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  86

Жамшид Саидов: "Насаф" зарур пайтда Раҳматовни жамоага қайтара оларди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Насаф" зарур пайтда Раҳматовни жамоага қайтара оларди"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда вазиятларимиз ўхшамади. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тайёрлаган режаларимиз бор эди. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз кўпайди, ўйинимизни кучайтира олдик. Навоийдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдираман.


- "Қизилқум" ўтган учрашувларда биринчи бўлимда яхшироқ ўйнаётганди. Бугун эса акси бўлди. Буни қандай изохлайсиз?

- Ўтган учрашувларда иккинчи бўлимлардаги суст ҳаракатлар учун бизда ҳам саволлар бор эди. Бугун ҳисобда ортда бораётгандик. Шу сабабдан ҳам иккинчи бўлимда ҳужумларни кучайтирмасак бўлмасди. Футболчиларга мотивация ҳар доим керак, танаффусда уларни рухлантиришга ҳаракат қилдик.

- Жамоангизнинг жисмоний ҳолати яхшироқ эканини кўринаяпти. Бу машғулотда олиб борилган ишлар самарасими?

- Албатта, машғулотларда жисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида ишлаймиз. Ҳозир мавсумнинг кириш қисмидамиз, барча жамоаларда жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо бор. Йигитларга кучли ҳоҳиш ва ўз-ўзига бўлган ишончнинг таъсири муҳим ҳисобланади.

- Иккинчи голда дарвозабоннинг хатоси бор деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ўйин жараёнида юзага келиши мумкин бўлган эпизод. Агар дарвозабон бир оз тезроқ ҳаракатланса ёки тўп ҳавода секинроқ учганида гол юзага келмаган бўларди. Бу шунчаки 2-3 сонияда ҳал бўладиган вазият.

- Раҳматовни нега жамоада сақлаб қолмагансизлар?

- Раҳматов "Насаф" футболчиси. Кўраяпсизлар, асосий таркибда ўйнаяпти. Биз истаганимиз билан "Насаф" зарур пайтда бу футболчини ортга қайтара оларди.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
16 мар 23:18:40
bekaka
Бу йилги суперлига жамоаларни барчасида узини етакчи юлдуз футболчилари пайдо булмокда чемпионатимиз ракобат бардош деб уйлайман
+2   
16 мар 23:14:39
Shaxboz Safarov
Molades Jamshid kamandani zur tayyorlabsiz
+1   
17 мар 07:25:29
Тўлқин Хайит
Қизилқум бу йил ледирларни ҳаммасига яхшигина бошоғриғи бўладиган кўринади. Омадларини берсин, қочган ҳам худо дийди қувган ҳам.
+1   
17 мар 00:05:03
Bekzod Sharipov
O'yindan avval Qizilqum bilan Nasaf o'yini qiziqarli bo'lishini kutgandim. Qizilqum juda mazmunli o'yin ko'rsatdi. Bu faqat bugun emas. Avvalgi turlarda ham guvoh bo'ldim. Eng muhimi futbolchilar tinmasdan yugurishyapti. Paslar bo'yicha ishlangan. Umuman jamoa tayyorgarligi juda a'lo. Mirabbiylarga rahmat. Futbolchilarga ham katta rahmat.
+1   
16 мар 23:32:51
Surxonchi
Респект
+1   
16 мар 23:29:15
Chpo
Bu yilgi Qizilqum chiroyli o‘yin ko'rsatmoqda. Taktikasi ham zo‘r. Vaziyatga qarab o‘yin paytida aqlli taktika qo'llanilmoqda.
+1   
16 мар 23:26:29
Bexa97
Qizilqumga bugungi oʻyin uchun respect. Nasaf muhlisi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика