UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  19 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  77 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Жамшид Саидов: "Икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Локомотив" (0:0) учрашувидин сўнг номинал мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Жанговар дуранг бўлди. Иккала жамоа ҳам дурангга лойиқ эди. Бошидан охирига қадар майдон марказида кураш кечди. Лекин вазиятлар ярата олмадик. Йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Қийин бўлганини биламан. Натижадан қониқдим.

- Иккинчи бўлимнинг бошида ўзгартириш қилдингиз. Бу натижа билан боғлиқмиди? 

- Учта турда ҳужумчисиз ўйнадик. Биз Муҳаммадали Ғиёсовни олдинги чизиқда хавфли вазият яратиш учун майдонга туширдик. Афсуски, у формада эмас. Жуда кўп ўйинларни ўтказиб юборди, формани тиклаб олишга вақт керак. Муҳими, у ўйинни бузиқ қўймади.  

- Бугун захирадан тушган ўйинчилар айнан қайси чизиқларни кучайтириш керак эди ва улардан нималар кутилганди?

- Биласизми, икки-уч нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, бунга уларнинг рўза тутгани сабаб бўлди. Бу ўз сўзини айтди. Етарлича кураша олмаган нуқталаримизда ҳам ўзгаришларни амалга оширдик. Бу асосан таянч нуқтаси ва икки қанот. 

- Бугун легионерлар ўйин бошидан ҳаракат қилишди. Улар ўзларини кўрсата олишди дея оласизми?

- Легионерларимиз ҳар ўйин яхши ўйин кўрсатишмоқда. Улар ўйинни бузиб қўйишмади, ҳар бир учрашувда улар фойдали ҳаракат қилишмоқда.

- Жўрабековни алмаштирилишига сабаб нима?

- Жўрабековда кичик жароҳат бор. Иккинчи ўйин-ки, бу нарса ҳалал бермоқда. Унда жанговар характер бор, ҳар бир ўйинда охирига қадар ўйнайди. Афсуски, кичик жароҳат ҳалал бермоқда. Энди бу жароҳатни тузатишга етарли вақт бўлади. Жўрабеков яхши ўйнади, аммо уни алмаштириш керак деб ҳисобладим. Чунки у охирги 10-15 дақиқада позицияларни ёпишга улгурмади. 

- Лобжанидзе қачон сафга қайтади?

-Озгина қолди. Кубок ўйинларида уни майдонга туширишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир тикланиш жараёни кетмоқда. Умид қиламанки, у кубок ўйинларида майдонга туша олади.

- Қаршида ўйинлар ўтказишда бирор муаммо бўлмаяптими?

- Муаммо бор. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради. Ҳамма ўйинни меҳмонда ўтказаётгандекмиз. Навоида кўпроқ мухлислар стадионга келган бўларди. Бугун Қаршига келиб, бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. 

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика