UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  6 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  0 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  0 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  22 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  3 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   8 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  11 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2

Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти” Янгиликлар

Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти”

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Сўғдиёна” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлди. Биринчи ва иккинчи бўлим бир-биридан фарқли ўтди. Ғалабани мақсад қилгандик, сўнгги дақиқалардаги эътиборсизлик натижасида тўп ўтказиб юбордик. Навбатдаги учрашувларга тайёрланишда давом этамиз.

- Жамоанинг яна бир дарвозабони Хумоншоҳ Сайётовга ҳам чемпионат ўйинларида имконият бериш режангиз борми?

- Имконият бераяпмиз албатта. Барчасини вақт кўрсатади.

- “Қизилқум” кучли жамоаларга қарши ўйинларда фаоллик намойиш этаяпти. Жамоада шунақа руҳият борми?

- Биз ҳар бир ўйинга бир хил услубда тайёргарлик кўрамиз. Мақсад фақат ғалабага қаратилади. Футболда руҳиятга боғлиқ бўлган жиҳатлар кўп. Машғулотларда жиддий ишлаймиз, қайси жамоа рақиб бўлиши муҳим эмас, асосий мақсад ғалабага қаратилади.

- Файзулло Жуманқўзиев бугун майдонга туширилди. Бироқ, Кухианидзега имкон берилмади. Бунинг сабаби тактик услублар билан боғлиқми?

- Тактик услублар ўйин давомида ўзгариб боради. Бугун биринчи бўлимдан сўнг ўйинни боришидан келиб чиқиб, услубимизни ўзгартирдик. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, барчага имконият берамиз.

- Жамоа ўз майдонига ўйнамаётгани тайёргарлик жараёнига ва натижаларга салбий таъсир кўрсатадими?

- Буни вақт кўрсатади. Биз учун мезбонлик ўйинлари сафар учрашуви каби ўтаяпти. Бу албатта жамоага ҳам, қолаверса мухлисларга ҳам қийинчилик туғдиради. Клуб раҳбарияти, умуман бутун жамоа айни муаммо бўйича жиддий ишлаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика