Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"

Mirjalol Normatov
12 окт 2025
Озарбайжон U18 термасига қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон U18 термаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйин натижаси бизни қониқтиргандир. Тўғри ҳамма жойда илк навбатда натижа керак. Лекин бугун бизда асосий мақсад бу эмасди. Биринчи ўйинга қараганда вазиятлардан фойдалана олганимиз бизни хурсанд қилади. Биринчи баҳсга қараганда биз вазиятларда бироз куч қолдик. Лекин ўтказиб юборилган голлардан кейин йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишмади ва ўйин назоратини қўлига олишди.

Бу жамоани ҳамма U17 жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатида кўрган. Футболчилар ўз клубларида ҳам яхши даражада ўйин кўрсатишмоқда. Дарҳақиқат, биз термани қабул қилиб олганимиздан кейин селекцион йиғинлар ўткалди ва ўзимиз билган футболчиларни халқаро ўйинларга чақиргандик. Шунда сезилдики, йигитлар жамоани олдинга бошлай олишмоқда. Нафақат майдонда, унинг ташқарисида ҳам етакчилик сифатини намоён қилишмоқда.

Бу футболчиларни олдида яна кўплаб футболчилар бор. Улар билан биргаликда яхши жамоа шакллантирамиз, худо хоҳласа.

Учрашувда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia