UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  2 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  15 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  12

"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида Янгиликлар

"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида

Биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказган "Нефтчи"ни ёзги трансферлар ойнаси очилмасиданоқ футболчилар тарк этишни бошлаганди.

Қишда жамоага жалб қилинган ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров фарғоналиклар билан хайрлашиб "Сўғдиёна" таркибига қўшилди. Қизиқ, нима учун Суперлигада биринчи давра   якунига етмай шундай қарорга келди? Яқинда Ҳусниддин Ғофуровни суҳбатга чорлаб бир қатор саволларимизга жавоб олдик.


- Янги мавсум олдидан "Нефтчи" таркибига қўшилган эдингиз. Афтидан бу жамоадаги фаолиятингиз кўнгилдагидек чиқмади...

- "Нефтчи"га ўтганимдан афсусланмайман. Чунки бу вақтда оилам ва отам билан бироз бўлсада бирга бўлдим. Ҳамма нарсани яхшилликка йўйиш керак. Барчаси худодан. 

- Биринчи давра тугамасиданоқ жамоани тарк этдингиз. Бу пайтда сизни "Сўғдиёна"да кўрдик. Бироқ ўша паллада Илҳом Мўминжонов жароҳатини даволамоқда, деганди. Аслидачи?

- Бу гаплар билан кимга нимани исботламоқчи бўлди, билмайман. Очиғи буни мен ҳам тушунганим йўқ. Боиси мен жамоадан анча олдин кетган эдим. Балки жамоада узоққа бормаслигимни чемпионат бошланмасидан билгандир. 

- "Нефтчи"нинг муваффақиятсиз натижаларида жароҳатларни сабаб сифатида кўрсатиш мумкиндир. Лекин ҳаммаси тараддуддаги жисмоний тайёргарликка бориб тақалмайдими?

- Тайёргарлик кўнгилдагидек бўлганди. Афсуски футболчилар қаердадир кўп жароҳатлар олишди. Мазкур ҳолатга кимнидир айбдор, деб айта олмайман.

- Умуман олганда "Нефтчи"да жароҳат олган футболчиларга эътибор қай даражада бўлди?

- Жароҳатланган ўйинчиларга профессионал томонлама эътибор берадиган клублар бор. Лекин бу ерда эмас. 

- "Сўғдиёна" таклифига қандай рози бўлдингиз? Позициянгиздаги рақобатга тайёрмисиз?

- Бу клуб таклиф билан чиққанидан миннатдорман. Чунки биринчи даврада ўйин амалиёти жуда кам бўлди. Албатта рақобат борлиги клуб ва футболчи учун фойдали. Мен тайёрман.  

- Кўп жамоа алмаштиришга муносабатингиз қизиқ...

- Жамоасини ҳадеб ўзгартиравериш футболчи учун яхшимас. Сиз бир жойда иш бошлайсиз, бошқа клубга ўтиб яна нолдан қурасиз. Қани эди бир клубда барқарор ўйнаб мухлисларни хурсанд қилсак. Балки "Сўғдиёна"да шундай бўлиши мумкиндир. 

- Клублар ўз олдиларига доим юқори ва совринли ўринларни эгаллашни мақсад қилиб қўяди. Лекин улар бунга тайёрмиди? "Нефтчи" ҳам юксак вазифалар билан Суперлигага қайтди. Бироқ айни пайт эгаллаб турган ўрни аксинча...

- Гап билан ҳамма нарсани ҳал қилиб бўлмайди. Камтар бўлиб барчани хайрон қолдирган яхшику. 

- Ниҳоят бу йил чемпионлик Тошкентдан ташқарига чиқиши мумкинми?

- Ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Бу кураш охирги турга қадар давом этади, деб ўйлайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика