

Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" бир неча кун олдин Анталиядан қайтиб келди ва Тошкентда йиғинга киришди. Жамоанинг машғулотларида "Бунёдкор" футболчиси Амирбек Саидов ҳам иштирок этмоқда.
Ҳужумчи 2023 йил Индонезия мезбонлик қилган U-17 Жаҳон чемпионатида Канада, Испания, Англия дарвозаларига 4та гол урган эди. Шунингдек, у Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади. Саидов мавсумни "Олимпик"да бошлайдими ёки "Бунёдкор"да буни тез орада билиб оламиз.



