

"Барселона"да узоқ йиллар қолишни истайман. Менга бир неча жамоалардан жиддий таклифлар бўлди. Аммо бунга рад жавобини бердим. Аслида бу қарорни ўзим чиқарсам ҳам бўларди, бироқ бу борада оилам билан маслаҳатлашдим", - деди Ракитич.
Олдинроқ унга ПСЖ томонидан жиддий қизиқишлар бўлган ва томонлар музокаралар олиб боргани борасида маълумотлар тарқаганди.



