UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  1 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  20 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  6

Иван Бошкович "Пахтакор"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг: "Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин" Янгиликлар

Иван Бошкович "Пахтакор"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг: "Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин"

Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Сўғдиёна" (2:3) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


"Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Бешта гол ва кўплаб вазиятлар содир этилди. Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Жамоам ва футболчиларимга ишонаман, улар бугун яхши ҳаракат қилишди. Йигитлар ўйин давомида тактик жиҳатдан ўзгаришлар қилган ҳолда яхши тўп тепишди ва голдан сўнг ўзларига келган ҳолда характер кўрсатишди. Рақиб бизга энг яхши ўйнимизни намойиш этишга имкон бермади, аммо ғалабага эриша олдик", — дея сўз бошлади Бошкович.

— Жамоага жорий мавсумда стабиллик етишмаяпти...

— Қандай ностабиллик ҳақида гапиряпсиз? Биз биттагина ўйинда Суперлигага етакчисига 1-2 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Ностабиллик кўрмаяпман. Ўйинни кучайтиришимиз керак, натижанинг ўзи келади.

— Бугун жамоангизнинг икки қаноти жуда фаол ўйнади. Бу "Пахтакор"га қарши ўйинга қўйилган тактиками ёки ҳар бир баҳсда шундай ҳолатни кўрамизми?

— Тактика бошқа, ўйинчилар сифати бошқа. Дориев ва Йововичлар жуда кучли ўйинчилардир, улар сифатли дриблинг қила олишади ва бирга-бир вазиятларни яхши якунлашади. Умуман олганда турлича ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари бугун ёш ўйинчиларни туширдик. Масалан, Отабек Аҳадов, бу унинг учун илк ўйин бўлди. Шунингдек, Хондамир Мустафоқулов... Мавлонқулов, Синдаров, Фозилов. Улар ҳам Суперлигада ўйнашмаган. Ёш ўйинчилар эплашмоқда, аммо катталар ва улар ўртаси баланс топганмиз.

— "Локомотив" ҳам "Пахтакор"га қарши фаол ўйнашдан қўрқмади ва ўйинни ютди. "Сўғдиёна" билан ҳам шундай бўлди. Нима деб ўйлайсиз, жамоалар "Пахтакор"га қарши қўрқмай ўйнашни бошлашдими ёки бу "шерлар"нинг таркиби кучайгани сабабми?

— Замонавий футболда кимдир ҳам ўйнаб, ҳам қўрқишини билмайман. Сиз буни қандай кўрасиз, билмайман. Ҳар бир жамоа рақибига қарши ўйин олдидан уни таҳлил қилади ва шунга мос тактика танлайди. Бугун мен яхши "Пахтакор"ни кўрдим. Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин. Бу Ўзбекистон футболи учун фойда. "Пахтакор"га келсак, улар доим Ўзбекистон чемпионлиги учун даъвогар бўлишади. Уларда катта муаммоларни кўрмаяпман, клубда терма жамоа футболчилари ва ёш ўйинчилар бор.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

+4   
30 мар 22:21:00
Лацио Пахтакор
Мағлубиятни тан олиш ҳам, мардни иши. Бу мағлубит балки яхшиликадир. Оғирроқ, лекин Сўғдиёна муҳлисларини табриклайман омад Жиззахликларга, Пахтакоримизга кейинги ўйинларга омад.
+3   
30 мар 22:18:05
Nabijon Temirov
Бўларканку қоил-е,уйда хам Пахтакор билан шу натижани кўрсатсаларинг супер бўларди..........................................................,
+2   
30 мар 22:44:07
SO'G'DIYONA Jizzax
Абдугаффор . N фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дарвозабонни мужизавий суви иш берди шекили
Росаям хотинчалишга ухшаб чайнадингда шу Митровичникини. Кутингга киряптими. 2 йилдан бери чайнаганинг чайнаган. Эрке бусенгчи бировни суви билан дини билан нима ишинг бор. Шу чайнаб кайф оласанми дийман бировникини.
+2   
30 мар 22:29:45
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Сугдиёнани табриклайман. Чиройли булмасахам натижа учун ажоиб уйнаб беришди. Мухими тоза уйин килди. Вакт чузишлар килмади.
+2   
30 мар 22:12:25
Soccerland777
Негадир Пахтакор стадиони ҳам снос бўлади, деган хаёлга боряпман. Тушунган тушунди...
+1   
30 мар 22:42:49
Farrux Suyarov (Suyarov)
Гап йук омад сугдиёнага
   
31 мар 15:44:56
mirabzal
Пахта бу йил хич нарса юутомиди УЗИ урниниям топвопти бу кетишда хор буса кере афсус
   
31 мар 09:10:59
Shohruhbek Mahmudov
Hammasi nazoratim ostida baribir Paxta Artel liga chempioni bo'ladi oxirida,
   
31 мар 04:23:42
МАСТЕР
Респект
   
30 мар 22:36:34
SHohjahonErgashev
O‘tgan yili ham paxtakor boshida ikki marta yutqazgan keyin oxirida nima bo‘lgani hammaga ma'lum.
   
30 мар 22:15:22
jizzax_so'g'diyona
Axir ligamiz osiyoda etakchi urinlarda turadiku.
   
30 мар 22:14:22
Абдугаффор . N
Дарвозабонни мужизавий суви иш берди шекили
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика