UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  0 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   1 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  10 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  12

Иван Бошкович: "Бундай ўйин ва натижа билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Бундай ўйин ва натижа билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтказиб юборилган 4та голдан сўнг айтишим мумкинки, биз яхши ҳаракат қилмадик. Қайсидир маънода ўз даражамизга ҳос ўйнаганимиз йўқ. "Қизилқум" ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Ўйиндаги жараёнлар турлича кечди. Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Вазиятни ўнглашга астойдил ҳаракат қилдик. Ҳаттоки, 2:3дан кейин ҳам ўйинни ўзгартиришимиз керак эди, дея оламан. "Қизилқум" яхши ва тезкор ҳужумлар ташкил қилди. Биз ўзимизга кўп муаммо яратдик. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман. Биз эса ўз ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Хатолар устида ишлашимиз шарт",- дейди Бошкович.

- Таркибда асосий футболчилар нима учун майдонга тушмади?

- Бу ҳақида гапириш қийин. "Навбаҳор" билан ғалабали ўйиндан кейин "Металлург"га мағлуб бўлдик. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам ёмон ўйнамадик. Балки спад юз бергандир. Айрим футболчилар ўз даражасида ўйнамади. Буни албатта таҳлил қиламиз. 

- Биринчи даврадаги ва иккинчи даврадаги "Қизилқум"ни фарқи борми?

- "Қизилқум" бугун индивидуал ва бошқа жабҳаларда ҳам бизни мағлуб этди. Ўйин сифати, дарвозага зарбалар, ҳужумлар ташкил қилишда рақибга енгилдик. Очиғини айтганда, "Қизилқум"дан иккинчи даврада бундай сифатли ўйин кутмагандим. Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Бундай натижа ва сифатли ўйин билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак. 

- "Қизилқум" жон сақлаш йўлида курашмоқда. "Сўғдиёна" эса деярли Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилган...

- Олдиндан бирор нарса дейиш хато. Биз турнир жадвалида имкон қадар кўтарилишимиз керак. Суперлигада рақобат юқори. Чемпионат даражаси ҳам шундай. Жамоалар савияси тенглашган. Турнир жадвалида ҳам фарқ бор. "Пахтакор" ҳам, "Навбаҳор" ҳам умуман барча жамоалар очко йўқотмоқда.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика