Италия А сериясида 100та гол урган барча аргентиналиклар «Ривер Плейт»да ўйнашган
29 окт 2017 12:58
Янгиликлар
Италия А сериясида 100та гол урган барча аргентиналиклар «Ривер Плейт»да ўйнашган
«Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин Италия А сериясида 100та гол урган 5-аргентиналик футболчига айланди.
Бу борада Габриэль Батистута («Фиорентина», «Рома», «Интер») пешқадам – 184 гол.
Иккинчи ўринда Эрнан Креспо («Парма», «Лацио», «Интер», «Милан», «Женоа») – 153, 3-ўрнда– Омар Сивори («Ювентус», «Наполи», 147), 4-ўрнда– Абель Бальбо («Удинезе», «Рома», «Парма», «Фиорентина», 117) қайд этилган. Игуаин ҳисобида 101та гол бор.
Эътиборлиси уларнинг барчаси «Ривер Плейт»да ўйнаган.
Буэнос-Айресда ўйнаган француз Давид Трезеге «Ювентус» сафида 123та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар