

Футболчи асосий таркиб учун рақобатлаша олмаслигини англаганига қарамай, "қаймоқранглилар" шарафини ҳимоя қилишда давом эттиришга қарор қилди.

Журналист Экрем Конурнинг сўзларига кўра, 21 ёшли "Реал" тарбияланувчисига талаб юқори. Италиянинг "Милан" ва "Наполи", Англиянинг "Вест Хэм", "Астон Вилла" ва "Фулхэм" жамоалари ҳамда Испаниянинг "Севилья"си қизиқиш билдирмоқда.
Даъвогарлар истиқболли ҳужумчи учун тахминан 20-25 млн евро таклиф қилишга тайёр деб тахмин қилинмоқда, аммо "Реал" уни сотишни истамаяпти.



