UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  5 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   7 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  3 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  46 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

“Истиқлол”да нима гаплар? Янгиликлар

“Истиқлол”да нима гаплар?

Теглар :  Истиқлол
2017 йилни фарғоналик ишқибозлар муҳим янгилик ва қувонч билан қарши олдилар.

“Қувасой таъмир қурилиш” маъсуляти чекланган жамияти ҳузуридаги “Истиқлол” футбол жамоаси ўтиш мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб 2017-йилги мавсумда мамлакат футбол чемпионатининг Биринчи лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўтиш ўйинлари Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳар стадионларида бўлиб ўтди. Мусобақаларда “Истиқлол” билан бирга  Андижондан “Шаҳрихон”, Тошкентдан “Бунёдкор-2”, Сирдарё вилоятидан “Боёвут” ва “Янгиер”, Тошкент вилоятидан “Ангрен” каби жамоалари иштирок этишди.

Шу кунларда жамоа янги мавсумга ва 26 январдан бошланадиган “Ҳоким Кубоги-2017” турнирига қизғин хозирлик кўришмоқда. Биз эса “Истиқлол” жамоаси бош мураббийи Наиль Гумановнинг турнир олди фикрлари билан қизиқдик.

– Ёш жамоамиз билан бирга бизга билдирилган ишончни оқлаш учун мусобақанинг биринчи йилида етакчи лигада мустаҳкамланиб олиш, ёш иқтидорларни танлаш ва тарбиялаш, кўплаб мухлисларни чиройли ва натижали ўйинларимиз билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун биринчи ўринда Фарғона вилояти “Ҳоким Кубоги”да нималарга қодир эканлигимизни исботлашимиз керак бўлади. Умуман олганда жамоанинг руҳи баланддир ва ғолибона юришларга тайёрмиз, – деди фарғоналиклар устози.

Баҳодир Эргашев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика