UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11Olamsport: Мадримов ва Головкинни таққослаш, Доғистонлик жангчи Чимаевга жавоб берди ва бошқа хабарлар  0 06:00ОФК Кубоги-2021. "Хўжанд" - "Насаф" 0:3  1 05:55ОФК Кубоги-2021. "Олой" - "Олтин Аср" 4:5  0 03:34ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Алиқуловни ўнг қанотга қўйганимиз ўзини тўлиқ оқлади"  16 00:57Оливье Жиру "Челси"да қолишни истамоқда  1 00:40Кевин де Брюйне машғулотларга қайтди  1 00:22Сульшер: "Санчес ва Лукаку - топ-футболчилар аммо..."  2 23:51Испания матбуоти Куман истеъфога чиқишга яқин турганини маълум қилди  10 23:32Дракслер ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 23:18Трент Евро-2020да қатнашмаслиги мумкин  12 22:54ОФК Кубоги. "Насаф" "Хўжанд" устидан йирик ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлаб олди  334 22:35Манчини Италия термаси билан шартномани узайтирди  0 22:15Кроос коронавирусга чалинди  3 21:51Сурат биздан, изоҳ сиздан!  13 21:26"Кальяри" билан ўйинда 3 очко ололмаган "Милан" ҳақида 3 та факт  4

“Истиқлол” собиқ футболчиларига янги клуб сафида майдонга тушиш учун рухсат берилади Янгиликлар

“Истиқлол” собиқ футболчиларига янги клуб сафида майдонга тушиш учун рухсат берилади

Теглар :  Истиқлол
Бугун — 19 апрель санасида Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита, ЎзПФЛ, ҳамда Футболчилар уюшмаси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда “Истиқлол” клубининг собиқ футболчилари бўйича масала кўриб чиқилди.

“Истиқлол” клубининг кутилмаганда мусобақадан чиқиб кетиши оқибатида бир қатор футболчилар ўйин амалиётсиз қолиши мумкин эди. Мазкур ҳолат футболчилар ҳамда бошқа ташкилотларга боғлиқ бўлмаган жараён экани, футболчилар ойлик-маош масаласида шундоқ ҳам мураккаб вазиятда қолаётгани, қолаверса, мусобақаларда ҳал қилувчи палла ҳали бошланмаганини инобатга олиб, “Истиқлол” собиқ футболчиларининг янги шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларга лицензия тақдим этиш таклифи кўпчилик овоз билан маъқулланди.

Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш зарур. “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”нинг 5.3-бандига кўра, футболчи бир мавсум давомида кўпи билан уч клуб сафида рўйхатдан ўтиши мумкин экани ва шуларнинг фақат 2 тасида расмий ўйинларда иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, “Истиқлол” футболчилари Суперлига ёки Про лига клублари билан шартнома тузса ва энг камида учрашув қайдномасига киритилса, улар йил якунига қадар бошқа клуб сафига қўшила олмайди. Агар “Истиқлол” футболчилари Биринчи лига клуби сафига бориб қўшилса, у ҳолда футболчиларда 5-31 июль оралиғида бошқа клуб билан қўшимча шартнома имзолаш имконияти бўлади. Бунда Биринчи лига клуби мазкур давр давомида футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга рози бўлиши даркор. Боиси, айни вақтда ҳар қандай шартнома йил якунига қадар тузилиши шарт. Биринчи лига клубларининг ярим профессионал мақомда экани, Суперлига ва Про лига клубларининг эса профессионал мақомда эканидан келиб чиқиб, шундай қарор қабул қилинди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
19 апр 17:12:25
Adolat Sari
Shórtanga beringlar shunda futbolchi lar ham Shórtan ham yutadi
   
19 апр 21:10:57
ADBLOCKER
qattan paydo bo'ldiyu qatga yo'qoldi bu jamoa? adolatli, tabiiylik va sun'iy spektakllarning farqi shunaqa bo'ladi ...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика