UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  96 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  848 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

"Истиқлол": "Дарвозабон Отабек Холдоров жароҳат олди" Янгиликлар

"Истиқлол": "Дарвозабон Отабек Холдоров жароҳат олди"

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон Биринчилиги, иккинчи босқич 6-тури доирасида “Истиқлол” жамоаси Урганчнинг “Хоразм” клубини қабул қилган эди.
Ана шу учрашув давомида меҳмонлар футболчилари тошкентликлар дарвозабонига нисбатан бир неча бор ўта қўпол тарзда ҳаракат қилишди. Бунинг натижаси ўлароқ шу куни Отабек Холдоровнинг бир неча тана аъзолари жиддий жароҳат олди.
 
Дарвозабоннинг ўзидан бу ҳақида сўраганимизда, “- Ўйиндан олдин “Хоразм” футболчиларидан бири бугун сен ўйнамайсан деб айтганида ажаблангандим, аммо, улар ҳақиқатдан ҳам эркин ўйнашимга имкон беришмади” – дея таъкидлаб ўтди.
 
Дастлаб биринчи бўлимда меҳмонлар ҳужумчиси Қадамбой Нурметов ҳаводаги курашда дарвозабон билан қаттиқ курашга кирди ва унга жиддий жароҳат етказди. Ўша ҳолатнинг қай даражада жиддийлигини кўрсатувчи яна бир омил – тез ёрдам машинасининг чақирилганидир.
 
Кучли зарбани қабул қилиб олганига қарамай, дарвозабон учрашувни давом эттиришини айтиб, майдонда қолди. Рақиблар ҳужумчисининг эса бош қисми бироз лат еди ва бош қисмидан бироз қон кетди.
 
Аслида ҳар бир жамоа мураббийлари шогирдларига, ҳар қандай ҳолатда ҳам дарвозабон билан тўғридан-тўғри кескин курашга кирмасликни қатъий таъкидлайдилар. Чунки, бу фикру-ҳаёли фақат тўпни эгаллаб олишда бўлган дарвозабон учун аянчли якунланиши мумкин.
 
Хуллас, О.Холдоровнинг учрашувни жароҳат билан давом эттириши ҳам рақиблар учун камлик қилди. Иккинчи бўлимда яна ҳаводаги тўп учун курашда бу сафар Мураз Бобожонов дарвозабон билан кескин курашга кирди ва буниси энди, аввалги тўқнашувдан ҳам ўтиб тушди. Ҳаводаги кучли тўқнашув зарби етмагандек, ҳужумчи йўқ жойдан дарвозабоннинг оёғини босиб олди. Натижада Отабек Холдоров уёғига учрашувни давом эттира олмади.

Дарвозабоннинг иягини тикишда учта чок тушди, бош қисмининг шикастланиши ва чап оёқнинг бош ва кўрсаткич бармоқларининг жиддий жароҳатланиши. Булар шифокор қўйган ташхис. Энди Отабек маълум вақт давомида доимий тарзда шифокор қабулига қатнашига тўғри келади.
 
Дарвозабонга нисбатан бундай спортга хос бўлмаган ҳаракатларни намоиш этиш футболни шунчаки, жирканчлаштиради. Ҳар кимга ўзи инсоф берсин.

Отабек Холдоровнинг учрашув пайтидаги ҳолатини эса ўзингиз кўриб, хулоса чиқариб олаверинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика