UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Роҳатижон  0 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  2 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  1 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  19 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  4 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2

"Истерн" бош мураббийи: "Сўғдиёна" билан ўйинда бор маҳоратимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

"Истерн" бош мураббийи: "Сўғдиёна" билан ўйинда бор маҳоратимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Эртанги ОФК Кубоги Ҳудудлараро ярим финал учрашуви олдидан "Истерн" вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унинг биринчи қисмида Гонконг жамоаси бош мураббийи Роберто Лосада ва жамоа етакчиларидан бири Тамирлан Козубаев қатнашди ва саволларга жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

"Ўзимизга мос рақибга қарши ўйнаймиз. Қийин учрашув бўлиши аниқ. Чиройли ўйин гувоҳига айланамиз деган умиддаман. 

Октябрдан буён ўйинларда қатнашмаганимиз туфайли Ўзбекистонга вақтлироқ келдик ва бу ернинг қуруқ об-ҳавосига мослашдик. Ҳозирда тайёрлигимиз маромига келди", – гонконгликлар устози.

"Мураббийимиз айтганидек, ўзимизга мос рақибга қарши ўйин ўтказамиз. Эртага бўлиб ўтадиган ўйиндан ўзимиз учун ижобий бўлган натижани кутяпмиз", – деди гонконгликлар футболчиси.

- "Сўғдиёна" жамоасининг ОФК Кубогидаги учрашувлари ва Кубок доирасидаги "Қизилқум"га қарши ўйинни томоша қилдингиз. Жиззах клубининг қандай қийин жиҳатларини аниқладингиз?

- Клубимизнинг асосий қисми ёш футболчилардан иборат. "Сўғдиёна"да эса ёши катта футболчилар бор. Уларнинг тажрибасидан келиб чиқсак, бу улар фаворит эканлигини англатади. Шавкат Саломов, Шоҳруз Норхонов ва Жасур Ҳасанов яхши ўйин кўрсатишларини аниқладим. Бу ўйиндан олдинги кайфиятимизни тушириб юборди, деб айта олмайман. Бор маҳоратимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

Таиланддаги охирги ўйиндан кейин жамоамизда ўйинчилар сони қисқарди. Бундан ташқари, пандемия туфайли баъзи ўйинчиларимизни олиб кела олмадик. Ўйлайманки, ўзимизни кўрсата оламиз. Бу ёш футболчиларимиз халқаро майдонда ўзларини намоён этишлари учун ҳам яхши имконият бўлади деган умиддаман.

- Бир ҳафтадан буён Ўзбекистондасиз. Умуман, Жиззахдаги меҳмонхона, транспорт ва майдон ҳолати бўйича шароитлар сизни қониқтиряптими?  "Championat.asia"га берган интервьюнгизда Жасур Ҳасановни энг кучли футболчи, дея эътироф этгансиз. Чемпионат баҳслари ҳисобига шундай хулоса келдингизми ёки ОФК Кубоги мусобақаси орқалими? 

- Шаҳар менга ёқди. Яратилган ҳамма шароитлардан қониқяпман. Меҳмонхонада нимани хоҳласак, ҳаммасини дарров элтиб беришяпти, бизга сифатли хизмат кўрсатилмоқда. Ҳасановга келсак, унинг ўйинларини анчадан буён кузатиб боряпман. Охирги ўйинлардаги голлари ўзига хос тарзда урилди, хавфли футболчи. Ундан ташқари, Шаҳбоз Жўрабеков, Шакват Саломов ва Хислат Халиловнинг ўйинларини ҳам эътироф этган бўлардим. 

Майдон ҳолатига келсак, 2 сентябрь куни "Қизилқум" билан ўйинни кузатиб бордик ва кўрдикки, майдон идеал даражада эмас. Бу албатта ўйинчилар тўлиқ потенциалини кўрсатишларига халақит қилади. Бироқ Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам бундай муаммолар учраб туради. Бу бизга ҳам, "Сўғдиёна"га ҳам муаммо келтиради, лекин боримизни бериб ўйнашга ҳаракат қиламиз. 

Эртага футболчиларимиз борини бериб ўйнашларини хоҳлайман. Қандайдир фоль кузатилса ёки гол урилса, футболчиларимиз ўйинни шунчаки ташлаб қўймасликларига умид қиламан ва улардан астойдил кураш олиб боришларини кутаман.

Эслатиб ўтамиз, эртанги учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика