UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  4 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  19 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  4 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3

Истеъфо. "Динамо"ни ким бошқаради? Янгиликлар

Истеъфо. "Динамо"ни ким бошқаради?

Шипилов истеъфога чиқибди...

Бу "Динамо" раҳбарияти қаторасига 3 марта хато қилганини билдиради:

1. Жамоани Суперлигага қайтарган тажрибали Ҳаким Фузайловнинг кетгазилди.

2. Тожикистонлик мутахассиснинг ўрнига мураббийлик фаолиятида ҳеч бир клубни 30 та ҳам ўйинда бошқармаган Предраг Роган олиб келинди. У 9 та турда атиги 6 очко тўплади. 

3. Хато бошқа бир хато билан тузатилди. Бугун истеъфога чиққан Шипилов 5 ўйинда 1 очко ишлади.

Шу ўринда савол туғилади: "Динамо"нинг мавсумдаги 3-устози ким бўлади? 

Вариантлар кўп. Ишсиз юрган Вадим Абрамов, Шуҳрат Мақсудов, Бахтиёр Ашурматов, Мўминжонов. Ўтган мавсум "Сурхон"ни элитада олиб қолган Баҳром Ҳайдаров. "Турон"ни Суперлигада ушлаб қололмаган Шквирин ва Ҳакимов. "Пахтакор"ни чемпион қилган Питер Хюистра. Самарқандликлар раҳбарияти "Машъал"ни 2 марта қуйи дивизионга тушириб юборган Александр Хомяков билан шартнома имзоласа ҳам ажабланмайман...

Аммо юқоридаги вариантларнинг барчаси навбатдаги хатога айланади, холос. Чунки "Динамо"нинг 1 оёғи аллақачон Про лигада (охирги мағлубиятдан кейин жамоанинг Суперлигада қолиши мўжизага тенг). 

Самарқанд клуби сўнгги 12 ўйинда 6 очколик фарқни йўққа чиқариб, элитадаги ўрнини сақлашига ишонадиган оптимистлар учун эслатиб ўтамиз: жамоа 14 турда атиги 7 очко тўплаган. Кўп эҳтимол билан Ариго Сакки ҳам ҳозирги "Динамо"га ёрдам беролмайди.

Шундай экан, раҳбарият узоқни кўзлаши зарур. Агар вилоятга ростан ҳам яхши футбол керак бўлса, ҳозирдан 2024 йилни ўйлайверган маъқул. Яъни, бу мавсум Про лигага тушишни ҳам бўйинга олиб, потенциали юқори бўлган янги авлод мураббийларидан бирига ишонч билдирилиши керак. У жамоани олиб қолса, қаҳрамонга айланади. Уддалай олмаса, Кападзега ўхшаб янги жамоа шакллантиради, футболчилари билан бирга ўсади ва 2024 йил ортга қайтмайдиган бўлиб Супелигага чиқади.

Албатта, бу қарашларнинг барчаси шахсий. Кўпчилик қўшилмаса керак. Лекин Самарқандга пул учун борадиган катта мураббийларнинг "Динамо"га ҳеч қандай фойдаси тегмаслиги аниқ. Раҳбарият жамоа билан бирга ўсадиган, яқин 3-4 йилини клубга бағишлайдиган ёш мутахассисларга имкон бергани маъқул. Бундайлар катта пул сўрамайди. Улар учун асосийси нималарга қодирлигини барчага исботлаб, фаолиятининг бошида яхши имидж шакллантириш.

Муҳими, раҳбарият юқори потенциалли, ўз қарашларига эга, тўғри номзодни танлай олиши керак. Мен "Динамо"га ҳозир "Бунёдкор"да ишлаётган Анвар Ғофуровни (самарқандлик) тавсия қилган бўлардим. У юқоридаги критериялиарга мос тушишдан ташқари, футболчилик давридаёқ "Обод"ни ўйновчи мураббий сифатида Олий лигада олиб қолганини кўпчилик яхши билади.

Сизнингча, Самарқанд клубини қайси мутахассис қабул қилиб олади?

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика