UZ

Сўнгги янгиликлар

00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  0 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  0 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  1 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  0 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  11 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  2 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  11 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  2 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  8 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  3 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0

Расман: Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи Янгиликлар

Расман: Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи

2022 йилги Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ҳамда клуб бош ҳомийси «Agromir Buildings» таклифига кўра, «Динамо» ПФК жамоаси бош мураббийлигига хорижлик мутахассис таклиф этилди. Сербиялик Предраг Роган «Динамо» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. 47 ёшли мутахассис билан бир йиллик шартнома имзоланди. Сербиялик мураббий тез орада клуб машғулотларига келиб қўшилади.

Шунингдек, югославиялик собиқ футболчи, сўнгги йилларда Сербия ёшлар жамоасида (U-19) мураббий сифатида фаолият юритган Иван Йевич «Динамо» клубида Предраг Роганга ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлади. 46 ёшли мутахассис жамоа машғулотларида қатнашмоқда.

Маълумот учун, Предраг Роган 1974 йилнинг 2 август куни Сербияда туғилган. УЕФАнинг «Про» лицензиясига эга мутахассис 2011 йилдан буён мураббийлик фаолиятини юритиб келмоқда. Хусусан, у Сербиянинг «Рад» (2011 йил), «ФК Палич» (2013), «Земун» (2014), «Мачва» (2015), «Бачка Топола» (2018), «Спартак Суботница» (2018), «Напредак» (2019), «Уйпешт» (Венгрия, 2020) жамоаларини бошқарган. Сўнгги 2021 йилда эса Сербия Суперлигаси вакили «Вожводац» клубини бошқарган.

«Динамо» клуби 5 январдан буён Самарқандда янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда. Жамоа бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрда сайтимизда "Эшитдик-да!" рукни орқали Предраг Роганнинг самарқандликлар бош мураббийига айланганини маълум қилгандик.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика