UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  28 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  22 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  52 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  26 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  44 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Испаниялик журналист Холанд нега "Реал"га ўтмаганини айтди Янгиликлар

Испаниялик журналист Холанд нега "Реал"га ўтмаганини айтди

Испаниялик таниқли журналист Гильем Балаге Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд нега "Реал"га ўтмаганини айтди.

"Сўнгги икки ҳафтада Бенземада нимадир содир бўлди. Бу Эрлингни ўйлашга мажбур қилди: "Биласизми, мен "Реал"га икки-уч йилдан сўнг ўтишим мумкин". "Манчестер Сити" айнан шундай таклиф берди. Бу фақатгина молиявий томондан ажойиб таклиф бўлмади. "Манчестер Сити" Холандга айтди: "Сен ёшсан, бизда икки ёки уч йилни ўтказ, биз сенга яхши имкониятлар берамиз, "Реал" эса доимо олдинга бўлади.

Журналистнинг сўзларига кўра, "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема бўлмаганида, 21 ёшли норвегиялик Мадрид клуби ўйинчисига айланган бўларди.

"Реал" ва "Барселона"нинг жозибадорлиги "Манчестер Сити" таклиф этиши мумкин бўлган ҳар қандай нархдан юқоридир", - дейди Балаге.

Холанд жорий мавсум "Боруссия" таркибида барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 7та асситс қайд этди. Ҳужумчининг Дортмунд клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика