

Маълумотларга кўра, Испания футбол федерацияси раҳбарияти ўйинни АҚШ, Хитой ёки Қатарда ўтказиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Хитой ва Қатар Испания футбол федерациясига АҚШдан Суперкубок баҳси учун кўпроқ тўлашга тайёр, бироқ АҚШ аризаси жиддий кўриб чиқилмоқда.
Ўйинни АҚШда ўтказишни таклиф қилган компания олдинроқ "Жирона" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ўйинни Америкада ўтказмоқчи эди. Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум олдидан ўтказилган Испания Суперкубоги учун баҳс Марокашда бўлиб ўтди.



