

AS нашрининг хабар беришича, Роналдунинг расмий вакиллари жарима сифатида 3,8 млн евро тўлаб беришларини, бунинг учун эса суд ҳаракатлари тўхтатилишини сўраб мурожаат қилишди.
Лекин солиқчилар бу таклифни рад этишди. Роналду 2011-2014 йиллар оралиғида даромад солиғини тўламаганликда айбланмоқда. Давлат ғазнасига тўланадиган сумма 14,8 млн евро атрофида бўлиши айтиляпти.




