

Грузия терма жамоаси ўйинчисига "Вильярреал" клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Сариқ сувости кемаси" иқтидорли хавбек учун "Милан" билан курашмоқчи. Татаристон клуби ўз навбатида ўйинчи билан 25 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр.
20 ёшли грузин 2021/22 йилги мавсум РПЛ доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. Хвичанинг "Рубин" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



