UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  0 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  3 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  1 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

"Исмини айтмайман, лекин "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да ўринбосарларим бор". Жасур Ҳасанов кимни назарда тутди? Янгиликлар

"Исмини айтмайман, лекин "Пахтакор" ва "Бунёдкор"да ўринбосарларим бор". Жасур Ҳасанов кимни назарда тутди?

Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги "Сўғдиёна" жамоаси Тошкентда кечган ўртоқлик учрашувида "Турон"ни мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувдан сўнг жиззахликларнинг тажрибали футболчиси Жасур Ҳасанов сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Сўғдиёна" мавсумни жуда яхши бошлади ва шундай давом эттирмоқда. Лекин олдинда жамоани жиддий рақибларга қарши учрашув кутаётганини унутмаслигимиз лозим...

- Суперлигага тайёргарлигимиз аъло даражада бўлганди. Ортда қолган ўйинларда ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қилдик. Олдинда "Пахтакор" билан осон бўлмаган ўйинимиз бор. Ортда қолган давр мобайнида 4та ўртоқлик ўйинидла майдонга тушдик. Барчаси самарали ва фойдали бўлди. Биринчи даврани қолган тўртта учрашувини ғалаба билан якунламоқчимиз. 

- Мана шу тўртта турда "Сўғдиёна"нинг ҳақиқий кучини кўрамизми? 

- Тўртта кучли жамоа билан ўйнайди, шунга ўхшаш ҳар хил фикрларни эшитяпмиз. Биз олдиндаги барча баҳсларга жиддий қараймиз. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ. 

- Ўз вақтида терма жамоада тўп тепган футболчи сифатида Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин қандай фикр билдира оласиз?

- Бизнинг футболчиларни Саудия Арабистони ўйинчиларидан ҳеч қандай кам жойи йўқ. Устун томони бор, лекин кам эмас.  Барчанинг нияти битта, у ҳам бўлса терма жамоани Жаҳон чемпионатида кўриш.  

- Мазкур учрашувга кўпроқ қайси томондан тайёргарлик кўриш керак, деб ўйлайсиз?

- Жисмоний тайёргарлигимиз зўр бўлса, Саудия Арабистонини ютса бўлади. Бу томондан улардан кучлимиз. 

- Жасур Ҳасановнинг 38 ёшда ҳам барқарор ўйнаётганини сири нимада?

- Ҳар бир футболчининг ўзининг тайёргарлиги бор. Масалан мен ўйиндан-ўйинга икки ҳисса куч билан ҳозирлик кўраман. Шуни эвазига ҳали ҳамон тўп тепиб келяпман. 

- Чемпионатимизда ўрнингизни босадиган футболчини кўряпсизми?

- Албатта топилади. Исмини айтмайман. Лекин 2-3та номзодлар бор. "Бунёдкор", "Пахтакор" жамоаларида шундай футболчилар тўп тепмоқда.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика