

- Бугун бизни жуда ҳам қийин ва шу билан бирга муҳим учрашув кутиб турибди дея оламан. Осон бўлмаслиги аниқ. “Андижон”ни фақат ғалаба қониқтиради. Шу боис барчамизнинг фикру-зикримиз уч очкони қўлга киритишга қаратилган деган бўлардим. “Олмалиқ”да ўйнаганман ва бу жамоа ҳақида етарлича тасаввурга эгаман. Таркибида етакчи футболчилар жамланган ва курашчан жамоа сифатида шаклланган. Ортга йўл йўқ. Фақат ва фақат ғалаба қозониб, мураббийимизни ва Андижон халқини хурсанд қиламиз деган умиддаман, - дейди Исоқжонов.
"Андижон" матбуот хизмати
"Андижон" матбуот хизмати



