UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34Бундеслига дебютанти илк бор олий дивизионда иштирок этади  3 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  3 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  11 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  7 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  11 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  4 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  11 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  2 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  2

Ислом Кенжабоев - Кореяда бир ўзи қолиб кетгани, "Насаф", "Қизилқум"га ўтиши ва агентлар ҳақида Янгиликлар

Ислом Кенжабоев - Кореяда бир ўзи қолиб кетгани, "Насаф", "Қизилқум"га ўтиши ва агентлар ҳақида

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" билан учрашувга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳамиджон Актамов шогирдлари айни пайтда Тошкентда шуғулланишмоқда.  Жамоанинг кечаги машғулотидан олдин иккинчи давра олдидан таркибга жалб этилган Ислом Кенжабоевга  бир нечта саволлар билан юзландик. Ярим ҳимоячи "Чежу Юнайтед" сафида K1 лига доирасидаги 1 та ўйинда қатнашди. Шунингдек, Жанубий Корея Кубогида 1 та ўйинда майдонга тушди.  

- Жанубий Кореядаги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлмагани табиий ҳол. Ўйин амалиётисиз қолиб кетишингиз мураббий ишонч билдирмагани билан боғлиқми ёки бошқ омиллар ҳам тўсқинлик қилдими?

-  "Чежу Юнайтед"га бош мураббийнинг ўзи истаб чақирганди. Жанубий Кореяга борганимдан сўнг 14 кунлик карантинда бўлдим. Бу муддат ичида тўртта тур ўтиб кетди. Машғулотлар орқали спорт формамни тикладим. Лекин ўйин амалиёти йўқ эди. Бунинг сабабини мураббийдан сўраганимда ҳали формага кирмаганимни, сабр қилишимни айтди. 10та тур ўтгач ниҳоят кубок ўйинида майдонга туширди. Ушбу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилдим. Навбатдаги баҳсларга тайёр бўлиб туришимни таъкидлади. Бироқ яна ўша ҳолат такрорланди. Уларнинг фикрини билиб бўлгандим. Ўйнамагандан кўра Ўзбекистонга қайтишни афзал, деб билдим. Жанубий Кореяда ҳам бир нечта жамоалардан қизиқишлар бўлди. Оилавий шароит тўғри келмагани учун қайтдим.

- Техникаси ва тезлиги кучли футболчи ҳисобланасиз. Аксарият футболчиларимиз Европа клубларининг назарига тушиш мақсадида Беларусь, Эстония, Литва каби чемпионатларга йўл олишмоқда. Шундай экан "Чежу Юнайтед"га ўтиш хато қарор бўлмадими?

- Жанубий Корея клубини ўзим танладим. Бошқа вариантлар ҳам бор эди. Агар мураббий имконият берганида ўйнаб кета олардим. Ўзимни кўрсатардим. Бунга нима сабаб бўлганини ўзим ҳам тушунмадим. 

- Эшитишимизга қараганда "Насаф"дан ҳам сизга қизиқиш бўлган экан...

- Қандайдир хабарлар қулоғимга чалинди. Лекин ўзимга ҳеч ким қўнғироқ қилмади. "Насаф"дан таклиф бўлишини кутдим. Бироқ асосий мақсадим уйга қайтиш эди. Ота-онам ҳам уйда бўлишимни исташди. 

- "Қизилқум"га ўтишингиз қай тариқа юз берди? 

- Жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда. Шу сабабли ҳам "Қизилқум"ни танладим. Шу йўсинда ва кўтаринки руҳда давом этсак ижобий натижаларга эришамиз. 

- Легионер сифатида қисқа муддат хорижда бўлиб қайсидир маънода кўникмага эга бўлдингиз. Кейинги режаларингиз қандай?

- Жанубий Кореяга бориб келиш мен учун катта дарс бўлди, дея оламан. Ўз устимда янада кўпроқ ишлашим кераклигини англаб етдим. 

- Бугунги кунга келиб футболчиларимизнинг хориж жамоаларига ўтишида агентлар катта рол ўйнамоқда. Сизнинг агентлар борасидаги фикрларингиз қандай?

- Тўғри аҳамияти катта. Агент майдонга чиқиб футбол ўйнаб бермайди-ку. Аммо жамоаларни танлашда муҳим рол ўйнайди. 

- Гоҳида футболчи агентга ишониб алданиб қолаётган ҳолатлар ҳам учрамоқда...

- Очиғини айтаман Ўзбекистонда агентлар яхши ишламайди. Жанубий Кореяга боргач бир ўзим қолиб кетдим. Боз устига тил борасида ҳам қийналдим. Легионер бўлиб кўриш қизиқ эди бошида. Майли деб ҳаммасига рози бўлдим ва бордим. Борсам эса ҳаммаси бошқача. Менга ҳеч нарсани тушунтиришмади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика