

Шу сабаб бош мураббий ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этиши эълон қилди. У буни Миллатлар Лигаси доирасида 16 ноябрь куни ўтадиган Дания – Исландия баҳси олдидан айтди.
“Бу менинг қарорим. Доимий мақсадим термани Европа чемпионатига олиб чиқиш, ундан кейин эса жойимни бошқаларга ишониб топшириш эди. Европа чемпионатига йўлланмани қўлга киритолмадик ва Исландия март ойларида ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлайди. Фикримча, бошқа мутахассислар буни ўз зиммасига олиб, Исландияни мундиалга олиб боргани маъқул”, дейди Хармен.
Эслатиб ўтамиз, Эрик Хамрен Исландия ТЖни 2018 йилдан бери бошқариб келаётганди.



