Исак сўнгги 6 ўйинда 8та гол урди

10 фев 2020, 03:55
Испания чемпионати 23-турида "Реал Сосьедад" "Атлетик Бильбао"ни мағлуб этди (2:1).

Сан-Себастьянликларнинг ғалаба голи 83-дақиқада Александер Исак томонидан урилди.

20 ёшли форвард сўнгги 6 ўйинда ўзини яхши томондан кўрасатди. У мазкур баҳсларда жами 8 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди. Жумладан, "Осасуна" (3:1) ва "Реал"га қарши (4:3) мамлакат кубоги баҳсларида ҳужумчи таблога ўз номини икки мартадан ёздириб қўйишни уддалади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Chiringuito