UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   4 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  10 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  129 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10

Инзаги дербидан олдин: "Милан" яхши ҳолатда эмас, аммо улар амалдаги чемпион" Янгиликлар

Инзаги дербидан олдин: "Милан" яхши ҳолатда эмас, аммо улар амалдаги чемпион"

"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги А Серия доирасида "Милан"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Биз кўплаб дербиларда қатнашганмиз ва уларнинг барчаси турлича. Италия Кубогидаги ғалаба бизга иккинчи совринни қўлга киритишимизга сабаб бўлди. Чемпионатда эса натижалар кўнгилдагидек эмас. Шу боисдан бундай ўйинларда концентрацияни йўқотмаслик керак. Жамоалар ўз олдига қандай мақсад қўйганига яраша очколар жамғаради.

Сўнгги икки йилда скудеттога эга чиққан, Италия Суперкубогида ўйнаган жамоалар ўйнашади. Бундай пайтда барчасини бир эпизод ҳал қилиши мумкин. "Милан" сўнгги ўйинларидаги каби ўйин кўрсатади деб ўйламайман. Бу жамоани қаттиқ ҳурмат қиламан. Бизни кучли дерби кутмоқда.

Балки "Милан" яхши ҳолатда эмасдек кўринар. Аммо улар ЕЧЛнинг 1/8 финали иштирокчиси, амалдаги чемпион. Уларда сифат юқори, шу сабабли диққатни, хушёрликни йўқотмаслик керак. Шунингдек, доимо нималарга қодир эканлигимизни исботлай олайлик", - деди Инзаги.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика