UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  2 21:56ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Мадридликлар таркиби эълон қилинди  9 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  2 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  8 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  7 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  6 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  8 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11

Интервью. Виталий Левченко: "Мен учун футболчининг жамоада ўйнаш истаги муҳим" Янгиликлар

Интервью. Виталий Левченко: "Мен учун футболчининг жамоада ўйнаш истаги муҳим"

Аввалги йиллар билан таққослаганда "Нефтчи" жамоаси учун мавсум яхши ўтди дея оламиз.

Йил давомида совринли ўринлар учун курашиб келган фарғоналиклар, якунда бешинчи ўрин билан кифояланишди. Клуб эса Суперлига якунига етиши биланоқ трансферларни эълон қилишни бошлаб юборди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров бу борада "Нефтчи" устозига бир нечта саволлар билан юзланди. 

- Виталий Григоревич, дастлаб якунланган мавсум ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Мавсум бошида чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилганмиди ёки натижалар ижобий кўриниш олавергач, йўналиш ўзгардими?

- "Нефтчи" Суперлигада яхши мавсум ўтказди, деб ўйлайман. Ўйин натижаси ва сифатини таҳлил қилиб айтишим мумкинки, "Нефтчи" секин-аста аввалги даражасига қайтмоқда. Жамоа охирги тургача совринли ўринлар учун курашди. Лекин кутилмаган очко йўқотишлари керакли натижага эришишга имкон бергани йўқ. 

- Бошқа жамоалар билан солиштирганда, қўл остингиздаги таркибдан келиб чиқиб айтганда 5-ўрин қанчалик қониқарли? 

- Клуб ўйин томонлама ҳам, натижа борасида ҳам ўсишга эришяпти. Жамоа олдига доим максимал мақсадларни қўяди. Афсус қиладиган жиҳати олдимизга қўйилган мақсадга эриша олмадик. Бу билан тўхтаб қолмаймиз ва ишлашда давом этамиз. 

- Ҳакамлар хатоси ва жамоаларнинг ўз йўл қўйган хатоларни тарози палласига қўядиган бўлсак, қайси бири оғирроқ тош босади? 

- Ҳамма хато қилади. Мураббий ҳам, ҳакамлар ҳам. Бу жамоаларнинг натижалари ва турнир жадвалидаги ўрнига, очколар йўқотишига таъсир қилади. Умид қиламанки, олдиндаги мавсумда бундай хатолар камроқ бўлади ва биз фақат ўйинларни, натижаларни таҳлил қиламиз.

- "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг айтган фикрингиз учун жаримага тортилдингиз. Умуман фикр сабаб жарима қўлланилганига муносабатингиз қандай?

- Мен ҳеч кимни хафа қилишни ва ҳақорат қилишни истамадим. Ҳар бир инсонда ҳиссиётлар бўлади. Айниқса муваффақиятсиз ўйиндан сўнг мураббийларда учраб турадиган ҳолат. Жарималар ишимизнинг бир қисми. Менда ҳеч кимга шикоят, эътирозлар йўқ.  

- "Нефтчи" барча клублардан аввал трансферларни эълон қилишни бошлаб юборди. Янги келаётган футболчилар кетганларнинг ўрнини тўлдиришга, катта вазифаларни бажаришга тайёрми? 

- Мен учун муҳими футболчининг клубда ўйнаш истаги. Клуб олдида турган вазифаларни бажаришда унда истак бўлмаса, қўйиб юбориш ёки сотиш керак. Янги футболчиларда ўзларига, мураббийга, клубга ўзини кўрсатиш учун ҳамма нарса бор. Уларда мотивация билан боғлиқ муаммо йўқ. Ҳар бир футболчи борини беришга тайёр. 

- Жамоанинг қишки ўқув-машғулот йиғинлари режаси қандай?

- Биз аллақачон тайёргарлик режаларини ишлаб чиққанмиз. Бу тасдиқланган. 18 декабрь куни Тошкентда бошлаймиз. Кейин эса режага мувофиқ Туркияда машғулотларни давом эттирамиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика