UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"  2 19:14"Ливерпуль"да чемпионлик учун имконият қолмади  1 19:00"Металлург" - "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 18:59Суперлига. «Олимпик» — «Пахтакор» 0:0 (Матнли трансляция)  7 18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  12 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  5 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  3 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  19 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  9 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  7 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  7 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5

Интервью. Сирож Мелиев: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Энди навбат Про лига ғолиблигига" Янгиликлар

Интервью. Сирож Мелиев: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Энди навбат Про лига ғолиблигига"

Бухоронинг "Нурафшон" жамоаси кеча Про лиганинг 21-турида "Олимпик"ка мағлуб бўлди. Бу ўз-ўзидан "Динамо"нинг Суперлигага йўлланма олишига замин яратди.

Жамоа икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлига йўлланмасига эга чиқди. Самарқанд шаҳри клуби бугун мусобақанинг навбатдаги турида Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлишади. Биз мазкур учрашув олдидан ярим ҳимоячи Сирож Мелиевга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Динамо"ни Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклаймиз. "Нурафшон"нинг мағлубияти жамоанинг муддатидан олдин элитага қайтишини таъминлади. Айни пайтда қандай кайфият ҳукмрон? Ушбу хабарни футболчилар қандай қабул қилди?

- Авваламбор эътибор учун катта раҳмат. Бутун Самарқанд аҳлини, мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Ушбу йўлда бизга яқиндан ёрдам бериб келган барчага, хусусан "Агромир" компаниясига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар ўз кўмакларини қўлдан келганча аяшгани йўқ. Бундан кейин ҳам шундай бўлади, деган умиддамиз. Ҳар бир учрашувда ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизнинг ҳам ўрни беқиёс. Шунинг учун биз футболчилар ҳар бир ўйинда бор имкониятимизни ишга солиб охиригача курашдик. Айни пайтда барчамиз хурсандмиз. Кайфиятимиз аъло даражада. Қилган меҳнатларимиз самарасиз кетмади. 

- Бу йил Про лигада "Нефтчи" ва "Динамо" қолганларга нисбатан таркиб, ўйин жиҳатдан бир бош устун эканлиги кўринди. Шунингдек жамоада қайсидир маънода Суперлигага тайёргарлик ҳам кўрдик. Яъни агарда шу таркиб сақланиб қолиниб айрим чизиқлар кучайтирилса Суперлигада ҳам кураша олади...

- Албатта. Биз мавсум давомида ва давралар оралиғида яхши тайёргарлик олиб бордик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Кўриниб турибдики, демак биз тўғри йўлдамиз.

- Элитага ўз меҳнати ва машаққати билан чиқишнинг завқи ҳам бошқача бўлиши табиий...

- Фаолиятимда илк маротаба Про лига баҳсларида иштирок этмоқдаман. Олдин фақат Суперлига ва ўринбосарлар жамоасида тўп тепганман. Албатта ўз меҳнатингиз билан натижага эришиш ёқимли. Оила аъзоларимиз ҳам қўнғироқ қилиб табриклашмоқда. Барчага қувонч улаша олганимиздан хурсандман. Жамоамиз жуда ҳам кучли. Барча аҳил ва бир ёқадан бош чиқаряпти. Бу эса ғалабаларимизда асосий омил бўлди, деб ўйлайман. 

- "Динамо"да кўпчиликка маъқул келган жиҳат характер кўрсата олаётганлигидир. Гувоҳ бўляпмиз, ҳисобда ортда бораётганда ҳам қўлни туширмасдан охиригача курашиб керакли натижани ўзиники қиляпти. Бу жамоанинг табиатига ёки мураббийга боғлиқ?

- Гапингиз тўғри. Биз жуда қийин йўлни босиб ўтдик. Мағлубиятга учраб туриб, якунда ғалаба қозонган пайтларимиз ҳам бўлди. Танқидлар ҳам кузатилди. Бошида бизнинг Суперлигага чиқишимизга ҳеч ким ишонмаганди. Қийинчиликларга дуч келган бўлсакда, мақсадимизга эришдик. Бизни мазкур вазифани бажара олишимизга ишондик, дея оламан. Майдонга ким тушишидан қатъий назар битта мақсадда ҳаракат қилди. 

- Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг шахсан ўзи жамоанинг Суперлигага чиққани билан табриклади. Нима деб ўйлайсиз, жамоага қўшимча мукофот ва бонуслар бормикин?

- Футболга қаратилаётган эътиборларидан хурсандмиз. Мукофотлар ҳақида билмадим. Мавсум ҳали тугагани йўқ. Олдинда яна учрашувлар бор. Иштаҳа таом пайтида келади деганларидек, Суперлига йўлланмасидан сўнг Про лига ғолиблигини қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Ундан кейин кўрамиз бизни қандай мукофотлар кутаётганлигини. Про лигада биринчи ўринни қўлга киритиш йўлида "Нефтчи" билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб "Нефтчи"ни, жамоадаги яқин дўстларим, акаларимни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика