UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Интервью. Лоран Блан: “Менга катта лойиҳа керак, ҳаётда жангчиман” Янгиликлар

Интервью. Лоран Блан: “Менга катта лойиҳа керак, ҳаётда жангчиман”

Теглар :  Лоран БланПСЖ
“ПСЖ” бош мураббийи Лоран Блан “Франс Футбол” нашрига интервью берди.

Суҳбат давомида у мураббийлик фаолиятини бошлашни жуда хоҳламагани, лекин фақат биринчи бўлиш унга қўл ургани ҳақида гапириб берди. Шунингдек, Чемпионлар лигасидаги режалари хусусида тўхталиб ўтди.

– Сизни бунгача 2009 йил “Бордо”ни бошқарганингизда Франциянинг энг яхши мураббийи деб топишганди. Ушбу ютуқлар ўртасида фарқ борми?
– Албатта, тажриба тўпладим. Лекин мақсадлар шундайлигича қолди. Чиройли футбол тарафдориман, менга рақиб кимлигидан қатъи назар ўз ўйинини намойиш этадиган жамоалар ёқади. Кўпчилик мутахассислар ёқтирадигандек ўзига хос эмасман. Ғоя натижа орқали текширилади. Натижа бўлмаса, ғояларинг кимга ҳам керак?

– “ПСЖ” сизнинг жамоангиз – ҳамиша биринчи рақамда ўйнайди.
– Ҳа, жамоа ва ўйинчилар борасида омад кулиб боқди. Вақт ўтиши билан мен ҳам мураббий сифатида ўсдим. Матбуот ва мухлислар билан муносабатда ҳам олға қадам ташладим. Ушбу касб охирги пайтларда кескин ўзгарди, ҳозирги мураббийлар 20 йил олдингисидан бошқача. Менга “қариялар” ёқади, улар бизга нисбатан ҳақиқий мураббийлардир.


– Нега?
– Чунки ўша одамлар - Ги Ру (“Осер”ни 40 йил бошқарган), Эме Жаке (Франциянинг 1994-98 йиллардаги мураббийи) – барча нарса қилишган: машғулот ўтказишган, унда иштирок этишган, фишкаларни қўйишган, уларни йиғиб олишган. Улар дарвозабонларнинг нозик жиҳатларини пайқашган, машғулотдан кейин ёшлар билан шуғулланишган. Ва уларда бунчалик кўп ёрдамчи бўлмаган. Ҳозир эса бош мураббийда турли йўналишлар бўйича ишига жавоб берадиган ёрдамчилар етарли. Ҳозирги мураббийларга анча осон, албатта.

– “ПСЖ”да сиз мураббийдан кўра кўпроқ жамоа бошлиғига ўхшайсиз.
– Менда шундай икки хил хислат бор. Луи ван Гал айтганди: бугун бош мураббийнинг асосий вазифаси жамоани қўлда ушлаб туришдир. Мана, у нимага кўпроқ кучини сарфлайди.

– Муваффақиятли мураббий биринчи навбатда педагог деганими?
– Албатта, мураббий футболни яхши билиши керак, лекин яна ғояларини инсонга аниқ етказиб бериши шарт. Ҳаммаси футболчи билан суҳбатга тақалади. Тушуниш бор ёки йўқлиги мураббийга боғлиқ, ўртакашга эмас. Ўйинчида муаммо юзага келганда ва қарор қабул қилиш керак бўлса, барчаси бизнинг ўртамизда ҳал этилади. Мураббий ишининг энг нозик тарафи жамоада ҳеч ким ўзини бегона ҳис қилмаслигига эришишдир.

– “Бордо”да муваффақиятли ишладингиз ва 2008/09 йилги мавсумда чемпионга айландингиз. Энди “ПСЖ”да барчаси ўхшаяпти. Бундай муваффақиятни режалаштирганмидингиз?
– Менда ҳеч қачон мураббийга айланиш орзуси бўлмаган. Бу касбни ғалаба қозонишда давом этиш учун танлаганман. Мураббий бўлиб маълум даражада футболчи сифатида қолдим. Барчасини ғиштдан бошлаб қурадиган мутахассислардан эмасман. Келажак учун ишлайдиган мураббийларни ҳурмат қиламан, лекин ушбу касбда узоқ муддатли режаларни қуриш мумкинми? Бирор клубда сенга 10 йил ишлашга беришларини ўйлаш ахмоқликдир.

– Лекин бу ерда 3 йилдан бери ишлаяпсиз. Охирги марта Артур Жорже 1991-94 йилларда бунга эришганди.
– Ғалаба қозонаётганингда ҳайдаб юборишмайди. Ишни айнан шу сабабли қабул қилганман. Шунинг учун “ПСЖ”да ишлаяпман. Барча мураббий зафар қучиш учун нима қилиш кераклигини билади, аммо клуб мақсадингга тўғри келиши бошқа масала. Ҳеч кимни хафа қилишни истамайман, лекин кўпчилик ҳар қандай таклифга тажриба тўплаш учун рози бўлади. Мен ўзимга дарҳол айтганман: бу иш билан менга ғалаба учун шароит қилиб берадиган клубда ишлайман.


– Демак, сиз инкор қилган таклифлар бўлган?
– Ҳа, “Бордо”гача бир қатор таклифлар мавжуд эди. Менда ҳеч қандай юлдузлик ҳам бўлмаган, бундай ўйламанг. Баъзида мураббийлик қилишим зарурмикан деб ўйлаб кўрганман. Лекин ўша пайтда “Бордо”ни қабул қилганман.

– Ҳозир мураббийлик иши сизга ёқадими?
– У менга ҳар доим ёққан. Шунчаки аниқ шароитли жойда ишлашни истаганман. Енгил йўлни қидирмаганман. Мақсади катта клубларда ҳам ишлаш қийинроқ, келажакка ишлаб, ёшларни ўстирадиган жойдан кўра. Ҳар кимнинг танлови бор. Менга катта лойиҳа керак, чунки ҳаётда жангчиман.

– Сизга жуда тез шундай лойиҳа насиб қилди.
– Лекин бундай лойиҳа учун вақтинг келгани ёки тажрибанг етарлигини аниқлаб бўлмайди. Буни президент ҳал қилади. Катта клубларда тобора ёш мураббийлар пайдо бўлаётганини эътироф этмоқчиман. Аввалгидек қаттиқ шартлар йўқ: ёш, 10 йилдан кам бўлмаган тажриба. Муҳими, жангга киришиш.

– Сиз “Бордо” ва “ПСЖ”да 3 йилдан ишлаб улгурдингиз. Бу ҳам муваффақият.
– Қўшиламан. Клубларда мураббийларнинг ўртача вақти 18 ой деб биламан. Мураббийларнинг бахтига қарши бу муддат қисқариб боради.

– Нега бундай ўйлаяпсиз?
– Чунки мураббийлардан тобора кўпроқ талаб қилишмоқда, кўпроқ пул тикишмоқда. Бизни доимо қайсидир маънода қутқарувчи деб билишади. Шу сабабли сэр Алексни “Манчестер Юнайтед”да ёки Арсен Венгерни “Арсенал”да кўкларга кўтаришади. Ҳозир юқори савиядаги жамоани бошқарар экансан, шартнома муддати ҳеч нарса эмас. Мураббий учун энг яхши шартнома – натижа.


– “ПСЖ” мураббийига мухлислар кўпроқ босим ўтказадими ёки клуб раҳбарияти?
– Ҳамма! Чунки “ПСЖ” ҳамиша ғалаба қозонишга мажбур, чўққида бўлиши лозим. Менимча, кўпроқ клубда босим бўлади. Чунки ишингни давом эттиришинг ёки сени бўшатишлари клубга боғлиқ.

– Сизни қулатиб бўлмайдигандек кўринасиз.
– Йўқ, ундай эмасман. Ҳамма қаториман. Лекин омма босимидан ҳимояланишга уринаман, айниқса, ишқибозлардан. Шунинг учун ҳеч нарса ўқимайман. Ҳа, менга баъзи нарсаларни айтишади, бироқ ўзим газета ўқимайман.

– Бу ҳимоя услубими?
– Спорт, хусусан футболда ҳар бир нарсадан шов-шув кўтаришмоқда, чунки катта пул айланмоқда. Ўйиндан кўра жанжаллар ҳақида тўхталишяпти. Футбол футболдан бошқа ҳамма нарсага айланди. У ҳақида нималарни ёзишмаяпти, гапиришмаяпти, фақат ўйиннинг ўзи ҳақида эмас. Тўғри, футболчилар билан турли ҳолатлар юзага келади, бироқ бу ерда футболнинг нима алоқаси бор? Турли ОАВ, газета, теледастурлар, сайтлар – барчасида ниманидир ёзиш ва кўрсатиш керак. Ва фақат футбол хабарлари билан уларни тўлдириб бўлмайди. Шу сабабли имкон қадар турли нарсалар ўйлашмоқда. Агар воқеа бўлмаса – ўйлаб топамиз!

– Ўйинчилар билан тез-тез футболнинг ўзи тўғрисида гаплашиб турасизми?
– Ҳа, йиғилиб, мулоқот қилиб турамиз. Улар ўйинга режа ишлаб чиқишда қатнашишади. Улар ўзларини жараён иштирокчиси сифатида сезиши учун буни амалга оширамиз. Мураббий футболчиларга фақат ўз фикрини етказмаслиги керак. Бунда биринчи омадсизликдан кейин сени жуда яхши эслаб қолишади. Бошидан уларни қарорларни қабул қилишда иштирок этишга кўниктириш зарур. Барча бирдек ҳаракат қилса, муваффақият келади. Ҳеч қачон бир ўзинг барча нарсани қилиш ҳақида ўйламаслигинг лозим.


– Сиз “бўлиб юбор ва бошқар” услубида иш юритадиган мураббий эмасмисиз?
– Интригани ёқтирмайман. Мураббийга ким ёрдам беради? Фақат футболчилар. Тақдиринг уларга боғлиқ. Албатта, жамоада ҳамиша нимадандир норозилар бўлади – 12-13 нафар футболчи ўйнамайди. Бу оддий ҳолат. Бунда пул ҳам муҳим ўрин тутади. Кимнидир ўйнатиш ёки захирада қолдиришинг кимнинг қанча олишини белгилаб беради. Лекин ҳар бир ҳолат – алоҳида. Умумий рецепт йўқ. Мураббий ўйинчи хаёлига кириб бориши керак, аксинча эмас. Муваффақият калити – инсонийлик муносабатларда.

– Кимни бошқариш қийинроқ: Златан Ибрагимовични ёки Адриан Рабио?
– Ҳар иккиси билан қийин. Ҳаммани бошқариш оғир. Янги авлодни умуман бошқариб бўлмайди. Уларни ёмон йигит дея олмайсан, уларда ажойиб хусусиятлар бор, биз ҳам ёшликда ахмоқликлар қилганмиз. Лекин ҳозирги ёшларнинг асосий камчилиги барчасини бирданига хоҳлашади. 17, 20 ёшда! Қанақасига?! Бирор нарсага эришиш, ном чиқариш учун катта маҳорат эгаси бўлсанг ҳам меҳнат қилиш лозим. Лекин ёшлар кутишни исташмайди. Ҳозир биз шундай жамиятда яшаяпмиз, ҳеч кимга эришиб бўлмайдиган нарса йўқ. Истаганини дарҳол олиши мумкин. Давр шундай.

– “ПСЖ”да ҳозир зарур муҳит борми?
– Ҳа, ҳаммаси яхши. Жамоада етакчилар бор ва улар менга ўзларини профессионал томондан кўрсатиб, ёрдам беришади. Деярли ҳар бир футболчи машғулотга бир соат қолганда етиб келади, тайёрланади, қизиб олади.

– Ёшлар билан муаммо фақат Франциядами?
– Йўқ. Барчаси ўйинчининг ён-атрофи, менталитети ва тарбиясидан келиб чиқади. Бутун дунёда ҳолат шундай. Эҳтимол, биз Францияда ёшларни эрта туширяпмиз. Тижорий ҳисоблар туфайли, шекилли. Бозорга ёшларимизни тезроқ нур таратишини истаймиз. Бу қадрланади.

– Евро-2012да терма жамоани бошқардингиз. Ёқдими?
– Ёмон тажриба бўлмади.

– Такрорлашни истармидингиз?
– Йўқ. Термада мураббий иши ўйланганидан қийинроқ. Фақат футболчилар эмас, балки матбуот ва мухлислар билан муносабатда ҳам шундай. Клубда асосий таркибни аниқласанг, у деярли ўзгармайди. Терма жамоада доим ўзгаришларга тайёр туриш лозим. Кимдир 2-3 ўйинда яхши ҳаракат қилса, терма жамоага олиш ҳақида бонг уришади. Бироқ терма мураббийи бундай ҳолатларга эътибор қаратмаслиги лозим. Шундагина унда барчаси яхши кўриниш олади.

– Сизнинг иш ва натижангизни етарли баҳолашмади деб ўйлайсизми? Жамоа 23 учрашувда мағлубиятга учрамаганди.
– Баҳолашди, баҳолашмади – нима фарқи бор. 2010 йилги жанжалдан кейин ишлаш осон эмасди. Ўша можаронинг изи ҳалигача сезилиб туради. Француз футболи эндиликда бечора аҳволда қолган кема кабидир. Катта чиройли кемада сузган чиройли пайтларимиз бўлганди. Можародан кейин эса... Бу денгиздаги тўлқин эмас, ҳақиқий бўрон!


– Терма жамоа бошқарувида сиз учун энг асосийси нима эди?
– Обрў. Бошидан бошлаш керак эди. Қийинчилик билан, лекин биз ажойиб серияга эришдик. Лекин ўшандан бери Франция терма жамоаси мураббийи доимий тревогада тургандек туюлади. Чунки ўша ҳолат исталган вазиятда рўй бериши мумкин. Ўшанда у яна инқирозли бошқарувчига айланади.

– Сизга нима муҳимроқ – Евро-2016даги ғалабами ёки яхши ўйин?
– Спортчи сифатида айтаман: муҳими – натижа. Лекин бошқа нарсани ҳам истаган бўлардим. Ҳозир терма жамоа ва футболимизни қайта ўнглаш устида ишлаш керак. Бунчалик юқори кўтарилиш ва қулаш. Бундай ҳолатни бошдан кечирганман. Энди Дидье Дешамнинг навбати. Унга ҳавас қилиб бўлмайди.

– Яқинда 50га тўлдингиз. Ишлашни бошлаган пайтингиз кўпчилик бу касбда кўп ушлаб қолмаслигингизни айтганди.
– Шундай бўлган. Ҳозир “ПСЖ”даман ва бу ерда қанча қолишимни айтиб бўлмайди. Қайтараман: аср охиригача ишлашни истамайман. Ўзимни 65 ёшда захира ўриндиғида кўрмайман. Яна бирор нарсани синаб кўраман. Эҳтимол, клуб раҳбариятида ишлаб кўрарман.

– Июнда жамоа билан шартномангиз тугайди. Кейин нима қиласиз?
– Клуб билан музокаралар кетмоқда.

– Шартномани узайтирасизми?
– Бир ойдан бу саволга ишонч билан “ҳа” деб, жавоб бера оларман, балки.

– Ўзингизни “ПСЖ”даги вазифаси охирига етмаган деб ўйлайсизми?
– Ҳа, вазифам тугамади. Яна бир ишни қилиш керак. Клуб буни мен билан ёки бошқа мураббий бошчилигида якунига етказади. “ПСЖ” ушбу мавсумдаёқ Чемпионлар лигасини ютишига умид қиламан.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика