UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  0 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  87 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  16 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

Интервью. Жавлон Иброҳимов: "Поханг Стилерс"дан ҳам таклиф бўлганди, бироқ..." Янгиликлар

Интервью. Жавлон Иброҳимов: "Поханг Стилерс"дан ҳам таклиф бўлганди, бироқ..."

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов Жанубий Кореянинг "Сувон" клуби билан шартнома тузди.

2011 йилдан буён Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида ўйнаб келган футболчи фаолиятида илк бор легионерга айланди. "Сувон" Жанубий Кореянинг биринчи дивизионида иштирок этади. Биз Иброҳимов билан боғланиб янги клуби ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- "Сувон"га ўтиш қандай рўй берди?
- Мавсум тугаганидан кейин бир агент Жанубий Кореянинг "Сувон" клубидан таклиф борлиги ҳақида айтди. Шароитлар билан танишиб чиқдим менга маъқул келгани учун таклифни қабул қилдим.

- Қайси агент билан ҳамкорлик қиласиз?

- Ҳозиргача аниқ бир агент билан ишламаганман. Аммо "Сувон"да ишларим юришиб кетса айнан шу вариантни топган инсон агентимга айланиши мумкин.

- Узоқ йиллар давомида "Бунёдкор"да фаолият олиб бордингиз. Кетиш қийин бўлгандир?

- Албатта "Бунёдкор"да 8 йил давомида ўйнадим. Бу жамоада қувончли ва қайғули кунларни бошдан кечирдим. Совринлар қўлга киритдим, Осиё чемпионлар лигасида иштирок этдим. Кўплаб дўстлар орттирдим. Қисқасини айтганда "Бунёдкор" ҳамиша юрагимда қолади.

- Янги клубингиз билан қанча муддатга шартнома туздингиз?

- "Сувон" билан бир йиллик шартнома туздим. Юқорида айтган агентим Жанубий Кореяда кўзга кўринган агент экан. Биринчи лигада яхши ўйнаб ўзимни кўрсата олсам кейинги йил олий лигага ўтказаман деб айтди.  



- Жамоа яна легионер борми?

- "Сувон"да мендан ташқари яна уч нафар легионер бор экан. Булар Анри Аньер (Эстония), Себастьян Веласкес (Колумбия) ва Чисом Эгбучулам (Нигерия).

- Тил борасида муаммо бўлмаяптими?

- Албатта қийинчилик бўлмоқда. Аммо майдонда футбол тили битта. Шу боис ҳозирча барчаси жойида. Айни пайтда жамоамиз Японияда йиғин ўтказмоқда. Кореяга қайтганимиздан кейин таржимон беришларини айтишди.

- Янги мавсумда "Сувон"нинг мақсади қандай?

- Жамоадагиларнинг айтишича мақсад олий лигага чиқиш экан. Барчамиз шунинг учун курашамиз.

- Олдинлари Жанубий Кореяда ўзбекистонлик футболчилар деярли бўлмасди. 2019 йилда эса бу мамлакатда Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Турсунов, Икром Алибоев, Рустам Ашурматов ва сиз ўйнайсиз. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Сўнгги йилларда ўзбек футболчиларининг савияси ўсиб бормоқда. Шу боис легионерларимиз сони ҳам кўпайиб бормоқда. Нафақат Кореяга балки бошқа мамлакатларга кўплаб футболчиларимиз йўл олишди.



- "Сувон" уй стадиони билан танишдингизми? Шароитлар маъқул келдим?

- Бу ерга келганимнинг биринчи кунидаёқ стадион ва база билан таништириб чиқишди. Жуда яхши таассурот қолдирди, барчаси ажойиб экан.

- Эшитишимизга қараганда араб клубларидан таклиф бўлган экан. У ерда маош кўпроқ беришади, лекин сиз Кореяни танладингиз...

- Менга араб клубларидан таклиф бўлгани рост. Бироқ улар 6 ойлик таклиф билан чиқишгани учун менга маъқул келмади. Яна шуни айтишим керакки менга Жанубий Корея олий лигасидан ҳам таклиф бўлди.

- Сир бўлмаса айнан қайси клубдан?

- "Поханг Стилерс".

- Нима учун "Поханг Стилерс"га ўтмадингиз?

- Чунки улар таклиф билан чиқишганида аллақачон "Сувон"га ваъда бериб қўйган эдим. Тўғри шартномага имзо чекмагандим. Лекин сўз берганим учун "Сувон"га ўтдим.

- Ўзбекистон клубларидан ҳам қизиқиш бормиди?

- Ҳа, "Пахтакор" ва АГМК клубларидан таклиф бўлганди. Аммо легионер бўлишни кўпроқ истадим.

- "Сувон" бош мураббийи ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бош мураббий жуда ҳам қаттиққўл экан. Машғулотларда барча футболчилар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Ким ўйинга тайёр бўлса ўша майдонга тушади.

- Кўплаб мухлислар Корея биринчи дивизиони Ўзбекистон Суперлигасидан кучсиз дейишмоқда. Бунга қўшиласизми?

- Куни кеча "Сувон" назорат учрашуви ўтказди. Бу ўйинни стадиондан кузатдим. Мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Бу ерда жисмонан кучли бўлиш керак, ўйин жуда ҳам тез кечаркан. Учрашув давомида футболчиларга бир лаҳза ҳам тиним йўқ.

- Корея таомлари жуда аччиқ бўлади. Қийналмаяпсизми?

- Корея овқатлари ўзгача экан. Лекин ўрганиб қолдим. Тўғри аччиқни жуда яхши кўришар экан.



- Оилангиз Тошкентда қолишдими?

- Оилам март ойида Кореяга келади. Яъни мавсум бошланганида ёнимга учиб келишади.

- Шу даражага чиқишингизда қайси мураббийларнинг хиссаси катта бўлган?

- Барча мураббийларимнинг хиссаси бор. Улардан Миржалол Қосимов, Александр Волков ва Вадим Абрамов каби мураббийларга раҳмат айтаман.

- "Сувон"да сизни хайрон қолдирган жиҳат бўлдими?

- Футболчилар ҳар бир машғулотдан сўнг майдон марказига йиғилиб айлана шаклида туриб олишади ва бош мураббий ўз фикрларини билдиради. Мураббий кетгач ёши катта футболчи, масалан жамоа сардори ўз фикрларини билдирар экан. Бундан ташқари овқатланиш учун ошхонага мураббийлар ва футболчилар бирга киришаркан. Ҳеч ким ошхонага телефон олиб кирмас экан. Шу жиҳатлар менга янгилик бўлди.

- Жанубий Корея клуби билан шартнома тузишдан олдин ким билан маслаҳатлашдингиз? Ҳар ҳолда бегона давлат.

- Шоҳруҳ Гадоев билан гаплашдим. У барча жиҳатлар ҳақида гапириб берди.

- Жавлон Иброҳимов терма жамоадан умид уздими?

- Йўқ, терма жамоадан умид узганим йўқ. Доим яхши ният қилиб яшайман. Худо хоҳласа ўзимни яхши кўрсатиб терма жамоадан чақирув олишга ҳаракат қиламан.

- Ўтган мавсум Суперлигада 11та гол урдингиз. Бу ҳам легионер бўлишингизга ёрдам бергандир?

- Албатта, шу голларим ҳам кетишимга туртки бўлди.

- Қишда "Бунёдкор"ни кўп футболчилар тарк этишди. Бош мураббий ўзгарди. Янги мавсумда собиқ клубингиз қайси ўринни эгаллайди деб ўйлайсиз?

- Тўғри ўзгаришлар жуда катта. Шунга қарамай "Бунёдкор" 2019 йил Суперлигада кучли бешталикка кира олади деб ўйлайман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика