UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  0 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  8 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  0 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  20 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  16 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0

Интервью. Ислом Қобилов: "Бунёдкор" иккинчи уйим" Янгиликлар

Интервью. Ислом Қобилов: "Бунёдкор" иккинчи уйим"

Йил бошида Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида катта ўзгаришлар содир бўлди. Раҳбарият ўзгарди, мураббийлар штаби ўзгарди, кўплаб футболчилар бошқа клубларга ўтиб кетишди.

Шунга қарамай ёш футболчилардан иборат жамоа Вадим Абрамов бошчилигида чиройли ўйин намойиш этмоқда ва айни пайтда пешқадамлар орасида бормоқда. "Қалдирғочлар" таркибида Ислом Қобилов ҳимоядаги ишончли ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушмоқда. Биз айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида йиғин ўтказаётган футболчи билан суҳбатлашдик.

- Ушбу мавсум ҳақида нима дея оласиз?

- Хабарингиз бор, 2019 йилги Суперлига биз учун муваффақиятли бошлангани йўқ. Дастлаб Жиззахда, сўнгра "Пахтакор" билан ўйинда мағлуб бўлдик. Бироқ кейинчалик ўзимизга келиб олдик. Шунга қарамай кўплаб қимматли очколарни йўқотдик. Бу мавсумдан ҳозирча 70 фоизга кўнглим тўлмоқда дея оламан.

- Сизингча ўша икки мағлубиятга нима сабаб бўлганди?

- Янги мавсум олдидан жамоада бош мураббий ўзгарди, таркибни кўплаб футболчилар тарк этишди. Жамоа ўзагини асосан ёш футболчилар ташкил этмоқда. Мавсум аввалида бизга бироз тажриба етишмади менимча. Сабаби икки нафар тажрибали футболчи Анвар Ғофуров ва Лутфулла Тўраев биринчи турда бизга ёрдам бера олишмаганди. Бу икки ўйинчи билан бирга Муроджон Зуҳуров айни пайтда жамоамизнинг тажрибали ва етакчилари ҳисобланади. Улар ёш жамоадошларига ўсишда ва ривожланишда ёрдам беришмоқда.



- Вадим Абрамовга мураббий сифатида қандай таъриф берасиз?

- Абрамов жуда ҳам совуққон мурббий. Ҳар қандай қийин вазиятда ҳам ўзини йўқотиб қўймайди. Мағлубиятга учраганда ёки гол ўтказиб юборганимизд шунчаки ўз ўйинимизни ўйнашимизни таъкидлайди. Нима бўлса ҳам ўз ўйин услубидан воз кечмайдиган мураббий. Тажрибаси жуда юқори.

- Нима учун ҳимояни танлагансиз ёки мураббийнинг қарорими бу?

- Ҳимоячи булишимга дадам сабабчи бўлганлар. Чунки ўзлари ҳам футболчилик пайтида ҳимояда ўйнаганлар. Дадамга худо хоҳласа ўғлим ҳужумчи бўлади десам, йўқ бизнинг оиладан фақат ҳимоячилар чиқади дедилар (кулади).

- Дадангиз қайси клубларда ўйнаганлар?

- Дадам, Илҳом Зайлобиддинов Ўзбекистонда "Цементчи", "Қўқон-1912" ва Қирғизистонда "Олой", "Металлург" клубларида фаолият олиб борганлар.

- "Бунёдкор" академиясига ўтиш қандай содир бўлган?

- Дастлаб мен Фарғонадаги БЎСМда таҳсил олганман. 2009 йилда Тохир ака Кападзе футбол мактабидаги ўйинларимни кўриб дадамга ўғлингни "Бунёдкор" академиясига кўрикка олиб борсак нима дейсан деганлар. Дадам рози бўлганлар ва шу тариқа кўрикка келганман. Академияда Александр Мочинов ўз жамоасига олиб қолганлар. "Бунёдкор" академиясида Рустам Ашурматов, Достонбек Ҳамдамов, Акром Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, Сардорбек Азимов ва ҳозир "Бунёдкор" сафида ўйнайдиган кўпчилик билан бирга катта бўлганмиз.



- "Бунёдкор"да ўйнаган Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Рустам Ашурматов каби ёш футболчилар хориж клубларида ўйнашди ва ўйнашмоқда. Ислом Қобилов қачон легионерга айланши мумкин деб ўйлайсиз?

- Бу футболчилар ҳам "Бунёдкор", ҳам терма жамоамиз сафидаги ўйинлари орақали хориж клублари эътиборига тушишган. Мен ҳам "Бунёдкор"да барқарор ўйин намойиш этишим керак. Ундан ташқари келгуси йил январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақа нафақат мен учун балки кўпчилик футболчилар учун бозор бўлади десак янглишмаймиз. Чемпионатдаги бош мақсадимиз Олимпиада йўлланмасига эга чиқиш. Токиодаги мусобақага йўлланма олсак ўз-ўзидан хориж клубларидан қизиқиш пайдо бўлади.

- "Бунёдкор" сиз учун...

- "Бунёдкор" мени тарбиялаган, шу даражага етишимга сабабчи бўлган маскан. Қисқа қилиб айтганда бу менинг иккинчи уйим.

- Ўтган йилги "Бунёдкор" ва бу йилги "Бунёдкор"нинг фарқи нимада?

- Раҳбарият ўзгарди, мураббий ўзгарди, тажрибали ўйинчилар жамоани тарк этишди. Лекин "Бунёдкор" кўпчилик кутганидек ўз мавқеини йўқотиб қўймади.

- Ўз вақтида "Металлург"да ижарада ўйнагансиз. Бекобод клубидаги фаолиятни қандай ёдга оласиз?

- Жуда катта тажриба бўлган. Чунки Ўзбекистон чемпионатидаги дебютим 2016 йилда айнан "Металлург" таркибида бўлган.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоасида сардорсиз. Сардорлик масъулияти қанчалик оғир?

- Албатта сардорлик ҳар бир футболчига катта масъулият ва босим юклайди. Ўзбекистондек мамлакат терма жамоасининг сардори бўлиш шараф. Босимни енгиб ўтишда мураббийлар ва шерикларим яқиндан ёрдам беришмоқда.



- 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида иштирок этиб чемпион бўлгансиз. Яна шуни такрорлаш учун нима содир бўлиши керак?

- Яна бир марта чемпион бўлишимиз учун жамоа бир оиладек бўлиши, худди ўша пайтдагидек иштиёқ ва Андрей Сидоров бўлиши керак (кулади).

- Сизни футболдагилар "Колодин" деб чақиришади. Бу лақаб қачон қандай пайдо бўлган?

- "Бунёдкор" академиясида ёшликда Ислом Рашидхонов билан битта хонада яшардик. Жамоадошларим билан гаплашиб ўтирганимизда гапдан-гап чиқиб Ислом мен учун бугундан бошлаб Колодинсан деган. Шундан кейин ҳамма ўртоқларим "Колодин" деб чақира бошлашган.

- Колодин ким эканлигини биласизми?

- Албатта биламан. Россия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Денис Колодин. Евро-2008да кўпчиликнинг эътиборига тушган. Унинг зарбалари жуда кучли эди.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика