UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  1 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  2 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  3 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  6 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  3 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  8 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  11 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  5 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  11 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  2 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  6

Интервью. Фарруҳ Иброҳимов — "Хоразм"нинг старти, "Локомотив"даги олтин даврлар ва испаниялик мураббий ҳақида Янгиликлар

Интервью. Фарруҳ Иброҳимов — "Хоразм"нинг старти, "Локомотив"даги олтин даврлар ва испаниялик мураббий ҳақида

"Хоразм" жамоаси қишки трансферлар вақтида таркибига Суперлига ҳавосини кўрган тажрибали футболчиларни жалб қилди.

Бобур Қосимов, Мўмин Мелиев, Ойбек Нурматов, Фарруҳ Иброҳимов каби футболчилар ўз тажрибаси билан жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшишга ҳаракат қилишмоқда. Фарруҳ Иброҳимовни мухлислар "Локомотив", "Металлург"даги фаолияти орқали яхши танишади. Футболчи ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказганди. Иброҳимов билан аввалги жамоалари, Про лига ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик. 

- Дастлабки 3 та турда "Хоразм" пешқадам турнир жадвалида бўлиб турганди. "Қўқон-1912" билан ўйинда жамоага нима бўлди? Стартдаги натижалар алдамчи эдими?

- Тўғри айтдингиз. Мавсумни ёмон бошлаганимиз йўқ. 3 та турдан сўнг биринчи ўринда кетаётган эдик. Биз фақат сабабини қиламиз. Қолгани худодан. Фарғонада бироз бўлса ҳам омадимиз келмади. Жамоадаги барча ҳаракат қилди. Қайсидир жойда бўшашдик ва хатоларга йўл қўйдик. Ҳозир айбдорни қидиришни мавриди эмас. Барчамиз бирлашиб навбатдаги ўйинларга тайёрланишимиз керак. 

- Жисмоний, тактик тайёргарлик ўз йўлига. Бу мағлубият руҳан таъсир қилмайдими?

- Ўйинни кўриб чиқиб хатолар устида иш олиб борамиз. Бу мағлубиятни тезда унутамиз. Ўйлайманки, таъсир ўтказмайди. Жамоамизда характер борлигини кўрсатамиз. Мавсум энди бошланди. Ҳали ўйинимизни яна кучайтира оламиз. Ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз ва ҳурмат қиламиз. 

- Фаолиятингизда илк бор қуйи лигада тўп тепяпсиз. Про лигада қайси томонлама янгиликлар кўрдингиз?

- Про лига жамоалари билан аввал ҳам тўқнаш келганим боис тасаввур бор эди. Асосий ўзгариш сифатида майдонлар сифати яхшиланганини айтишим мумкин. Ўйинлар ҳам осон ўтмаяпти. Ҳар бир турда кураш кечмоқда. Суперлигага чиқиш учун барчада имконият бор. Про лига шу пайтгача анча ўсишга эришгани кўриниб турибди. 

- Фаолиятингизни "Локомотив"да бошлагансиз. Бунгача бўлган босқич ҳақида гапириб берсангиз?

- 2015 йил "Пахтакор"дан "Локомотив-БФК" сафига бориб қўшилганман. У ердан мени ўринбосарлар таркибига жалб қилишган. Катта футболгача Дилшод ака Нуралиев қўл остиларида тўп тепганман. Футболчи бўлишимда уларнинг ҳиссалари катта. Йигит кишининг бошига тушадиган қандай қийинчилик бўлса, барчасидан худонинг марҳамати билан оила аъзоларим ёрдамида бирга ўтиб келганмиз. У пайтларни кўп эслашни истамайман.  

- "Локомотив"да ўзига ҳос олтин давр бўлган. Ўша вақтларда клуб мунтазам совриндор бўлиб келган. ОЧЛ қатнашган. Таркибда юлдузлар тўп тепган. Хотирангизда нималар қолган?

- Мазкур жамоада футболчилик давримнинг энг яхши онлари ўтган деб ҳисоблайман. У ердаги муҳит, оила, бундай футболчилар билан ишлаш барчага орзу. "Локомотив"да нафақат футболчи, балки инсон сифатида ҳам ўсишга эришдим. 


- "Металлург" бу фаолиятнинг чўққиси бўлдими?

- Бекободда энг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. У ерда менга Луисма Эрнандеснинг ишончи, футболчиларга муносабати яхши даражага чиқишимга туртки бўлди. Тўғри натижалар яхши бўлмагандир. Лекин мураббийнинг шогирдига бўлган муносабати ўсиш ёки ўсмаслигига таъсир қилишини тушундим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика