UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   6 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: “Андижонлик мухлисларни икки оғиз гап билан тасвирлаб бера олмайман” Янгиликлар

Интервью. Фарҳод Бекмуротов: “Андижонлик мухлисларни икки оғиз гап билан тасвирлаб бера олмайман”

"Андижон" клуби ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуротов бу йилги мавсумда жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланиб бормоқда.

Ўтган йил олий лигада дебют қилган 19 ёшли футболчи Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "бургутлар" сафида деярли барча ўйинларда тўлиқ ҳаракат қилмоқда. Биз мухлисларнинг истагига кўра Фарҳод билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Суҳбатимизни ёшлик ҳақида бошласак...
- Ўзим асли Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳрида туғилганман. 5-синфгача оддий мактабда ўқигандим. Кейин мураббий Маҳмуд Маткаримовнинг тавсияси билан 33-ихтисослашган футбол мактаб интернатига ўқишга кирганман.  У ерда Алишер Абдураззоқов менга футболнинг илк сир асрорларини ўргатган. Айнан шу киши биринчи мураббийим ҳисобланади.

- Футболга қандай қизиқиб қолгансиз?  
- Ёшликда мактабда, кўчада футбол ўйнаб юрардик. Биринчи лигада “Шаҳрихон” клуби иштирок этиб юрганида болалар билан бу жамоа ўйинларини қолдирмай борардик.  Стадион уйимизга жуда яқин эди. Хатто машғулотларига ҳам борардик. Минглаб мухлислар “Шаҳрихон”нинг ўйинларига ташриф буюрарди.


- "Андижон"га қандай қилиб келиб қолгансиз?
- 2014 йилда “Андижон” жамоаси биринчи лигадан олий лигага қайтганди. Ўринбосарлар сафига ёш футболчилар керак бўлганида Нозим Муллаоҳунов мени ҳам таклиф қилганди. Биринчи йил “бургутлар” сафида ёшлар таркибида ўйнаб юрдим.

- Олий лигадаги дебют ўйин ва илк голингизни эслай оласизми?
- Албатта. Ўтган йил Самарқандда “Динамо” билан баҳсда дебют қилгандим. Адашмасам учрашув охирида 12 дақиқага захирадан майдонга тушгандим. Олий лигадаги илк учрашувни Эдгар Гесс қўл остида ўтказгандим. Мураббий менга имкон берганини, ўзимни кўрсатишимни айтганди. Бироқ ўша баҳсда ютқазиб қўйгандик. Ўз ўйинимдан қониқмагандим. Мураббий менга эътироз билдирмаган эди. Кейинги баҳсларда янада яхшироқ ўйнашим кераклигини ўзимга ўзим айтгандим. Қизиғи айнан “Динамо” билан Андижондаги учрашувда дебют голимни ургандим (кулади). Гол урганимдан жуда ҳам қувонгандим.



- Ўша голингиз "Андижон"ни олий лигада олиб қолганди...
- Тўғри ўша голим жамоага бир очко келтирганди. Аммо менимча олий лигада қолиш вазифасини Фарғонада "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабадан кейин деярли ҳал қилиб бўлгандик деб ўйлайман. Нима бўлган тақдирда ҳам биз олий лигада қолдик ва бундан хурсандман.

- Ўтган мавсумни Гесс бошчилигида бошлаб, Ковшов билан тугатдингиз. Бу мураббийлар ҳақида нима дея оласиз?
- Эдгар Гесс жуда талабчан, қаттиққўл. Тажрибали мураббий, лекин у билан негадир омадимиз келмади. Ковшов бош мураббий бўлганида эса аксинча кўп ўйинларда омад "Андижон"га кулиб боқди. Шундай қилиб олий лигада қолишга эришдик.

- Оилангиз ҳақида гапириб беринг.
- Бизни спортчилар оиласи деса бўлади. Дадам ёшлигида қўл тўпи билан шуғулланар эди. Онам эса енгил атлетикага қатнашарди. Укам, Фарруҳ Бекмуротов ҳам футболчи. Айни пайтда "Андижон" ёшлар жамоасида ўйнамоқда. Синглим эса бу йил мактабга чиқди. Балки у ҳам кейинчалик спортчи бўлар.

- Бу йил "Андижон"ни Бахтиёр Ашурматов бошқармоқда. У қандай мураббий экан?
- Бахтиёр Ашурматов яқинда футболни тугатиб мураббийликка ўтганини барча билади. Бу унга жуда катта ёрдам бермоқда деб ўйлайман. Йигитлар билан тезда чиқишиб кета олади ва футболчиларни руҳлантиришда тенги йўқ. Бахтиёр Аъзамович ёшларни доим қўллаб-қувватлаб туради. Мағлубиятдан кейин албатта жаҳли чиқади. Бироқ футболчиларни айбдор қилмайди. Кўпинча айбни ўз бўйнига олади. Хато ва камчиликларни кўрсатиб беради, лекин футболчига уришиб ёки сўкиб тарбия бермайди.

- "Андижон"нинг бу йилги мақсади қандай?
- Биласиз охирги йилларда "Андижон" олий лигада қолиш учун курашиб келмоқда. Йил бошида футболчилар билан келишиб аутсайдерлар сафини тарк этишни ва камида 10таликдан ўрин олишни мақсад қилиб қўйдик. Нега ундан юқори ўринлар эмас? Сабаби ўтган йил олий лигада қолиш учун курашган жамоа билан бирдан ОЧЛ йўлланмаси учун курашамиз десам кўпчилик мени устимдан кулиши мумкин. Вазиятга реал баҳо бериб шу ўринни айтаяпман. Бироқ 10-ўрин биз учун энг юқори натижа бўлиб қолиши керак эмас. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонаверсак янада юқори ўринларга чиқаверамиз. 



- Қайси футболчиларга қарши ўйинларда қийналгансиз?
- Биринчи турда "Пахтакор" билан ўйинда Жамшид Искандеровга қарши ўйнаш қийин бўлди. Бундан ташқари "Сўғдиёна"га қарши баҳсда Музаффар Музаффаров менга кўпроқ ташвиш туғдирганди.

- Бошқа клубларда дўстларингиз борми?
- "Машъал" ярим ҳимоячиси Шаҳзод Шайманов, "Олмалиқ"дан Диёр Туропов билан яқинмиз.  Биласиз Шаҳзод 2 йил олдин "Андижон"да ўйнаб кетганди. Шу ўринда Иброҳим Отахоновга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Иброҳим ака жамоага келган кунимдан ҳозирга қадар менга катта ёрдам бериб келадилар. Ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб борадилар.

- ЕВРО-2016да чемпионликка бош даъвогар ким? Қайси жамоа сенсация бўлиши мумкин?
- Чемпионлик учун асосий даъвогар Испания. Бундан ташқари амалдаги Жаҳон чемпиони Германия ҳам кубокни қўлга киритиши мумкин. Менимча Бельгия терма жамоаси Франция яшил майдонларида сенсация қила олади. Мана Англияда "Лестер" ҳеч ким кутмаганда чемпион бўлди-ку.

- "Лестер" ҳақида гап очдингиз. Сиз бунга қандай муносабатда бўлдингиз?

- Бу суперсенсация бўлди. Англиядек кучли чемпионатда ғолиб бўлиш унча мунча клубнинг қўлидан келмайди. "Лестер" жамовий руҳ эвазига ғолиб бўлди деб ўйлайман. "Лестер"нинг ўйинларини ТВ орқали томоша қилиб бордим. Айниқса Жейми Варди жуда кучли футболчи экан.

- Реал олиб қарасак Ўзбекистонда ҳам шундай сенсация рўй бериши мумкинми?
- Бўлиши мумкин. Лекин бунинг учун ўша жамоа бирдам бўлиб ҳар бир баҳсда ўз кучини кўрсатиши керак бўлади. Олий лигамизда кучли клублар жуда кўп. Тўғриси бундай бўлиши жуда қийин лекин "ҳеч қачон, ҳеч қачон деманг".


- Қайси хориж клубига мухлислик қиласиз?
- Мактабда ўқиб юрганимда телевизор орқали "Реал" ўйинларини кўриб ёқиб қолганди. Ўшанда Зинедин Зидан кейинроқ Кака ҳаракатларини қизиқиб кўрардим. Айни пайтда Тони Крооснинг ўйинларига ҳавас қиламан.

- Европа чемпионлар лигаси финалида ким ютади?
- Албатта "Атлетико" жуда кучли жамоа. Мураббийи ҳам ўта айёр. Фернандо Торрес ва Гризманн каби футболчиларга эга. Бироқ "Реал" доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Мавсумни совринсиз тугатиш жуда жамоага ярашмайди. Шу боис Зидан шогирдлари бу йил насиб қилса Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлади. Ортга йўл йўқ. Агар "Реал" финалда ғолиб бўлса барча омадсизликлар унутилади.

- Андижонлик мухлисларга қандай таъриф бера оласиз.
- Андижонлик мухлисларни икки оғиз билан тасвирлаб бера олмайман. Ўзбекистонда бундай мухлислар йўқ. Ҳақиқий 12-ўйинчи бўлишади. Ҳар бир ўйинда бизни жуда қизғин қўллаб-қувватлаб туришади. Сафарларда ҳам бизни ёлғиз қолдиришмайди. Бундай мухлислар учун "Андижон" ҳар бир турда ғалаба қозониши шарт.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика