UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  0 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  1 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  5 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3

Интервью. Дидье Дрогба: “Бундай бўлишини кутмагандим” Янгиликлар

Интервью. Дидье Дрогба: “Бундай бўлишини кутмагандим”

Котд Ивуарлик ҳужумчи бир неча кун аввал АҚШ футбол лигасида иштирок этувчи “Импакт Мoнреаль” клуби билан шартнома имзолади.

Матбуот анжуманида эса “Челси”нинг собиқ ҳужумчиси ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

“Мoнреаль” Дрогба билан музокара ўтказиш ҳуқуқини MLSнинг бошқа вакили “Чикаго Файр”дан 100 минг долларга сотиб олди. Пайшанба куни Дрогбани шаҳар аэропортида минглаб ишқибозлар кутиб олишди. Клуб хўжайини Жоуи Сапуто эса бу Квебек шаҳри ва жамоа учун катта воқеа эканлигини хурсандчилик билан таъкидлади.


“Жамоа билан шартнома тузишдан аввал бу ерда ажойиб мавсум ўтказган Алессандро Неста билан суҳбатлашдим. Клуб президенти билан суҳбат ҳам катта таъсир кўрсатди. “Челси”да бу ер ҳақида маълумот беришди ва бу мен учун жуда муҳим бўлди. Ўз мавқеимни қандай қабул қиламан? Фақат одамлар кўз олдида суперюлдузман, кийиниш хонасида эса оддий одамман. Барчамиз оддий инсонлармиз. Мен Истамбул ва Хитойда бўлганман, лекин кечаги кутиб олиш бошқача бўлди. Бундай бўлишини кутмагандим”, - дея гап бошлади Дрогба.

- Клуб ва Монреаль шаҳридан биринчи таассуротлар қандай?

- Бу ерда турганимдан ростдан бахтиёрман. Бу ерга келиш ва “Монреаль” учун ўйнаш ҳақида қарорга келишимда клуб президенти билан учрашув ва унинг сўзлари катта аҳамият касб этди. У менга илиқ ва дўстона мурожаат қилди. Бу ҳаётимда янги босқич, лойиҳа ва синов демакдир. Бу ерда мени катта ишлар кутиб турганига умид қиламан. Монреаль – кўп қиррали ва маданиятли шаҳар, бу муҳим. Уни яқиндан билишни ва лойиҳани амалга оширишни хоҳлайман.

- Мавсумлар оралиғида “Челси” Монреалда йиғинлар ўтказган. Собиқ жамоадошларингиз билан қарорингизни муҳокама қилиш учун учрашдингизми?

- Барча танловимдан ажабланмади (кулади). Неманья Матич, Эден Азар, Жозе Моуриньо.Барча шаҳарни ва клуб инфратузилмасини мақтади. Спорт жиҳозларига келсак, жаҳондаги кам сонли жамоалар бундай имкониятга эга. Жамоада ўзимни қулай ҳис қилишим жуда муҳим. База ҳам аҳамиятли. Собиқ жамоадошларим гаплари мени ҳайрон қолдирди, кейин интернетга кирдим ва мухлислар видеосини кўрдим ва улар қанчалик ижобий эканлигини тушундим.

- Қачон биринчи учрашувни ўйнашингизни биласизми?

- Бу менга боғлиқ бўлганда жума куниёқ майдонга тушган бўлардим. Жиддий айтсам, икки ярим ой футбол ўйнамадим. Тайёргарлик кўриш учун маълум вақт керак. Сўнг мураббий билан буни муҳокама қиламиз – барчани қониқтирадиган қарорга келамиз. Ўйнаб, жамоага фойда келтиришим мумкин, менга тўйдаги генерал вазифасини бажариш ёқмайди.

- Сизнингча, MLS савияси ўсяптими?

- Ҳа, Европадан келган биринчи авлод футболчилари туфайли, айтайлик, Дэвид Бекхэм. Ҳозир лигада Фрэнк Лэмпард, Стивен Жеррард, Давид Вилья ўйнамоқда. Улар чемпионат савиясини кўтаришади. Бу футболчилар туфайли лига Европада янада кўпроқ эътиборга эга бўлади.

- Сизда чемпионатга кўникиш учун муаммо юзага келадими?

- Мен бир нарсани биламан: футбол барча ерда бир хил. Ҳамма жойда футболнинг умумий тилида гаплашамиз. Шундай экан, тез кўникиб кетаман. Кот-д’Ивуардан 6 ёшимда кетганман, ота-онамдан йироқда ўсдим, ҳаётидма кўп нарсани кўрдим. Ўзимга ишонаман – янги шароитга тез кўникиб кета оламан.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика