UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  58 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Интервью. Бахтиёр Ашурматов: “Ўз ўйинимиз билан мухлисларни стадионга қайтармоқчимиз” Янгиликлар

Интервью. Бахтиёр Ашурматов: “Ўз ўйинимиз билан мухлисларни стадионга қайтармоқчимиз”

Суперлига жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги қисмига киришишган.

“Сурхон”, “Суғдиёна” йиғинни Тошкентда давом эттиришаётган бўлса, “Бухоро”, “Қизилқум”, “Машъал” ўз қароргохларида машғулотларни олиб боришмоқда. Шу қатори жорий йилда юқори мақсадларни кўзлаётган “Қўқон-1912” пойтахтда янги мураббий Бахтиёр Ашурматов бошчилигида йиғинни қизғин руҳда ўтказмоқда. Биз эса ўз навбатида мутахассисдан фикрлари билан қизиқдик.

- Бахтиёр ака, янги жамоани қабул қилиб олдингиз. Албатта, бу клуб аввалгиларидан фарқ қилади. Мухлислар ҳам талабчан. Қолаверса жамоа сизга бегона эмас. Шундай экан, машғулотлар қандай ўтяпти?

- Гапнинг очиғи Қўқон шаҳри жамоасини бошқариш мен учун шараф. Чунки, ўзим қўқонликман. Бўйнимизга жуда катта масъулият юкланган. Мухлислар олдида, раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ҳозирда Суперлига ўйинларига тайёргарлик кетяпти. Декабрь ойида биринчи босқични ўтказган эдик, мана энди пойтахтда йиғилиб тайёргарликнинг асосий қисмига киришдик. Мазкур йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштирганмиз. Улардан бири Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши бўлиб ўтади. 14 январь куни “Суғдиёна” билан, 18 январь куни “Андижон” билан назорат баҳсида майдонга тушишни режалаштиряпмиз. Машғулотларда йигитлар яхши ишлашяпти. Шогирдларимга эътирозлар йўқ.

- Барчани қизиқтираётган нарса, яъни селекция ишлари қай даражада кетмоқда? Аввал “Бухоро”да бирга бирга ишлаган Эргаш Исмоилов, Андрей Сидоровлар келиб қўшилди. Яна бу борада ўзгаришлар кўрамизми?

- Мухлисларимизга ҳам қизиқ. Тўғри, селекция жараёни осон бўлмаяпти. Асосийси жамоамизнинг етакчи ўйинчиларини сақлаб қолишга эришдик. Чемпионат бошлангунига қадар жамоамизни муносиб ҳимоя қила оладиган футболчилар билан шартнома имзолашга уринамиз. Ўйлайманки мавсум арафасида оптимал формага кира оламиз.



- Олдинги жамоаларингизда вақт билан боғлиқ муаммоларга дуч келгансиз. “Бухоро”да ҳам, “Сурхо”да ҳам жамоани тўлиқ шакллантиришга улгурмагансиз. Натижа ҳам салбий кўриниш олганди...

- “Бухоро”да ёмон жамоа тузмаган эдик. Лекин, ўзим сабрсизлик қилдим. 3-4 ўйинда ғалаба қозона олмаганимиздан сўнг истеъфо беришга қарор қилган эдим. “Сурхон”даги ишимга баҳор бериш қийин. Чунки, иккита учрашувда бошқардим ҳолос. Қисқа фурсатда натижа кўрсатиш мураббий учун қийин ҳисобланади. Бу ердаги энг катта ютуғим жамоа мухлислари ва рахбарлари менга ишонч билдиришмоқда. Етарли даражада имкон ва вақт беришади. Мен берилган имкониятдан унумли фойдаланишга ва юқори ўринлар учун курашадиган, жанговар жамоа тузишни олдимга мақсад қилиб қўйганман.

- “Қўқон-1912”нинг ўтган мавсумдаги ўйинларини кузатдингизми?

- Албатта. Мен ўзим қўқонлик бўлганим учун қайси жамоада ишлашимдан қатъий назар, доим кузатиб келганман. Ўтган йили ишлаган мураббийлар ҳам ёмон бошқаришмади. Айрим ўйинларда омад етишмади. Шу сабабли жамоа мағлубиятлар гирдобига тушиб қолди. Натижада Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашишди. Мен ўйлайманки бу йилги мавсумда омадсизликлар ортга чекинади. Биз ўз услубимиз ва намойиш этадиган ўйинимиз билан ишқибозларни ишончини қайтаришимиз керак. Юқори ўринлар учун курашишни ният қилганмиз.



- Клуб раҳбарлари олдингизга қандай талабни қўйишмоқда?

- Биринчи навбатда эътиборимизни селекция ишларига қаратганмиз. Яхши савиядаги футболчилар кам. Борларини ҳам ўз жамоалари билан шартномалари бор. Шунга қарамай олдимизга қўйилган вазифани бажаришга интиламиз. Аввалги мавсумга қараганда яхшироқ натижани қайд этишга бор кучимизни берамиз.

- “Қўқон-1912” жамоасида айнан нимани ўзгартирмоқчисиз?

- Охирги йилларда жамоани омд такр этганди. Мухлислар ишончи нисбатан йўқолган эди. Энг асосий мақсадим уларни меҳрини қозониш, стадионга қайтариш. Жамоамизни жуда ҳам жонкуяр ишқибозлари бор. Ҳар бир баҳсда мунтазам қўллаб қувватлашади. Бу ҳам бизга қўшимча руҳий устунлик беради. Оҳирги йилларда жамоа қандайдир чуқурликка тушиб қолгандек. Ҳар йили кучлилар сафида қолиш учун ҳаракат қилади. Шунинг учун футболчиларни руҳиятини ижобий томонга ўзгартирмоқчимиз. “Қўқон-1912” юқори ўринлар учун кураша олишини уларга етказиб беришни хоҳлайман. Буни амалда исботлашга бел боғлаймиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика