

Англия клуби "нерадзуррилар"га 28 ёшли хавбекнинг ижараси борасидаги таклиф билан мурожаат қилди ва рад жавобини олди. "Қизил иблислар" жамоа ярим ҳимоясида юзага келган йўқотишларни Весино орқали тўлдиришни мақсад қилганди. Бу келишув амалга ошмагач уругвайлик футболчининг "Наполи" таркибига қўшилиши тахмин қилинмоқда.



